07:10 25 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1281)
389020

Коронавирус тарқалиши даврида миллионлаб кишига бу вирус юқиши мумкин, касалланмаганлар эса эпидемиянинг иккинчи тўлқинида вирус ташувчиси бўлади - америкалик вирусолог Чарльз Кэлишер.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Коронавирус эпидемияси йилларга чўзилиши мумкин, деб таъкидлади америкалик вирусолог, коронавирус инфекциялари бўйича мутахассис Чарльз Кэлишер РБК’га берган интервьюда. РИА Новости хабарига асосан.

Коронавирус тарқалиши даврида миллионлаб кишига бу вирус юқиши мумкин, касалланмаган инсонлар эса эпидемиянинг иккинчи тўлқинида вирус ташувчиси бўлади.

“Самарали вакцина пайдо бўлмагунча, бундай эпидемия тарқалиши кўп ой давом этиши мумкин. Бироқ ўшанда ҳам вирус йўқолмайди, чунки эмланмаган одамлар бўлади. Эмлаш жараёни ҳам вақт талаб этади”, - деди Кэлишер.

Вирусологнинг фикрига кўра, коронавирус пандемияси 1918 йилда юз берган грипп пандемияси даражасига яқинлаши даргумон, чунки инсоният олдинлаб кетган. Бироқ миллионлаб одам вирусни юқтириб олиши мумкин.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1281)

Асосий мавзулар