10:02 04 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
249710

Хитойлик 2 нафар биолог олимлар коронавирус тарқалиши қаердан бошланганини хабар қилишди. Улар айтишига қараганда вирус денгиз маҳсулотлари бозоридан келиб чиқмаган.

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Хитойлик икки нафар биолог олимлар Ботао Сяо ва Лей Сяо коронавирус ҳақиқатда келиб чиқиши мумкин бўлган жойни аниқлашди. Уларнинг хулосасига кўра, вирус денгиз маҳсулотлари бозорида эмас, балким бозор яқинида жойлашган илмий лабораториядан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Олдин ОАВларда тарқалган маълумотларга кўра, коронавирус биринчи юқиш ҳолати Ухан бозорида кўршапалакдан одамга ўтган деб тахмин қилинган эди. Лекин биологлар Ботао Сяо ва Лей Сяо аниқлашига кўра, ушбу бозорда кўршапалаклар умуман сотилмаган. Шунингдек Уханда ушбу жонзотларни овқатга ишлатиш анъанаси ҳам йўқ. Демак бу ерда одамлар кўршапалакдан касаллик юқтириш эҳтимоли жуда кам.

Лекин ушбу бозордан 280 метр нарида Ухан юқумли касалликлар илмий лабораторияси бор. Ушбу лабораторияда жумладан кўршапалаклар билан ҳам турли тажрибалар ўтказилган. Биологлар хабарига кўра, ушбу лабораторияда тажриба остида бўлган зарарланган кўршапалаклардан бири илмий ходимни тишлаб олган ва яна бири илмий ходимнинг устига унинг суюқлиги теккан. Ушбу илмий ходимлар вирус хавфини тушунган ҳолд 14 кун ўзларини ўзи изоляция қилган.

Шунингдек биологлар айтишига қараганда, Ухандаги бозордан 12 км масофада Ухан вирусология институтига тегишли бўлган яна бир лаборатория. У ерда 2002-2003 йилларда эпидемияга айланган атипик пневмония вируси SARS-CoV билан тажрибалар ўтказилган ва ушбу вируснинг янги турини етиштиришган. Биологлар айтишига кўра, ушбу янги вирус эҳтиётсизлик оқибатида лабораториядан чиқиб кетган бўлиши мумкин.

Олимлар айтишига қараганда, уларнинг ушбу аниқлашлари албатта янада чуқуроқ текширув талаб қилади, лекин бир нарса аниқ-ки, ушбу лабораториялар одам гавжум шаҳардан узоқроққа кўчирилиши керак.

Асосий мавзулар