21:19 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1238)
185 0 0

28 мартдан бошлаб Олмаота ва Нур-Султон кўчалари ва жамоат жойларида уч кишидан ортиқ киши тўпланиши тақиқланади.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати 28 мартдан бошлаб Олмаота ва Нур-Султон кўчалари ва жамоат жойларида уч кишидан ортиқ киши тўпланишини тақиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, бир оила аъзолари учун истисно мавжуд. Вояга етмаганларнинг катталар ҳамроҳлигисиз ҳаракат қилиши ҳам тақиқланган.

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 109 та ҳолат қайд этилган. Мамлакатда 16 мартдан фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда. Нур-Султон ва Олмаотада 19 мартдан карантин жорий этилган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1238)

Асосий мавзулар