18:27 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
1027 0 0

Россиялик эпидемиолог коронавирусга қарши курашда италиянинг энг катта хатосини айтди. Италияда коронавирусдан 8 мингдагн ортиқ киши қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Италияда коронавирус эпидемияси бошланиши вақтида ушбу мамлакат ҳукумати катта хатога йўл қўйган, деб ҳисоблайди Россия Эпидемиология илмий маркази ходими Николай Малышев. РИА Новости хабарига асосан.

“Эпидемия бошида барча касалхона тўшакларини касаллик енгил кечаётган беморлар билан тўлдириб ташланган. Оқибатда оғир касалларга ўрин етмай қолган”, - деди Малышев.  

Маълумот учун, бугунги кунда Италияда коронавирусга чалинганлар сони 64 мингдан, қурбонлар сони 6500 дан ошиб кетган. Вафот этганларнинг аксарияти катта ёшдаги фуқаролар эканлиги хабар қилинган. 

Эпидемиолог айтишига қараганда, Россияда хавфли гуруҳга кирмайдиган ва касаллик енгил кечаётган беморлар уйди даволанмоқда. Шифоркорлар бригадалари беморларни уйида кўздан кечириши, улар билан телефон орқали ёки онлайн мулоқотда бўлиб тавсиялар бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус одамларга ёшига ва соғлиқ ҳолатига қараб турлича таъсир қилади. Хусусан ёш болалар ва ўсмирларда коронавирус енгил кечади. Сурункали касалликлар, инфаркт ва инсультга чалинган, қандли диабет ва ўпка пневмонияси бор ҳамда ёши 65дан ошган касаллар учун ушбу вирус жуда хавфли ҳисобланади.

Асосий мавзулар