Борис Жонсонда коронавирус инфекцияси аниқланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтиш53-я Мюнхенская конференция по безопасности. День первый
53-я Мюнхенская конференция по безопасности. День первый - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Жонсон Twitter'даги аккаунтида маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонда коронавирус инфекцияси аниқланди.

Жонсон Twitter аккаунтида видеомурожаат қилиб, унда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганини маълум қилди. Жонсоннинг сўзларига кўра, унда касалликнинг енгил аломатлари - иситма ва йўтал пайдо бўлди.

Икки кун аввал Британия тахтининг биринчи даъвогари шаҳзода Чарльз коронавирус инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлганди. Чарльз рафиқаси билан бирга Шотландиядаги саройда ўзини изоляция қилишган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 465 мингдан зиёд киши коронавирус билан беморланган, 21 мингдан зиёди вафот этган.

 

Янгиликлар лентаси
0