Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, бугунги кунда коронавирусга чалинган беморлар сони 500 мингдан ошиб кетган
ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Янги турдаги коронавирус билан беморланган кишилар сони дунё бўйича 500 мингдан ошиб кетди, дейилади Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида.
Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда 509 164 киши ушбу вирусни юқтирган. Ўлимлар сони 23 мингдан ошган.
Коронавирус жами 201 мамлакатда қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бугун 88 нафарга етди.
Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.