17:04 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1219)
2212 0 0

Таъкидланишича, коронавирус 4 даража иссиқликдан бошлаб узоқ муддат давомида юқори барқарор ҳолатда бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Гонконг университети олимлари коронавирус айниқса фаол бўладиган ҳароратни маълум қилишди. Тегишли маълумотлар medRxiv порталида чоп қилинган.

Таъкидланишича, коронавирус 4 даража иссиқликдан бошлаб узоқ муддат давомида юқори барқарор ҳолатда бўлиши мумкин. Хона ҳароратида вирус 7 кунгача омон қолиши мумкин. 14 кундан кейин унинг фаоллиги пасайиб, йўқ бўлиб кетади.

Шу билан бирга, SARS-CoV-2 юқори ҳароратга дош бера олмайди. 56 даражада вирус ярим соат ичида ўлади, 70 даражада эса беш дақиқада ундан асар ҳам қолмайди.

Тиббий ниқоб устида вирус 7 кунгача сақланиб қолиши мумкин, шунинг учун уни мунтазам алмаштириб туриш керак, кўп маротаба ишлатиладиганларини эса тез-тез дезинфекция қилиб туриш керак.

Коронавирус турли буюмлар устида неча соат ҳаёт кечира олади?

Ҳар қандай буюмнинг устки қисми дезинфекция қилинганда вирус 5 дақиқа ўлади.

Мутахассислар дезинфекция учун таркибида хлор бўлган воситалардан фойдаланишни тавсия қилишган.

Эслатиб ўтамиз, санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков докадан қилинган ниқобларни ёки тиббий ниқобларни иложи бўлса, бир марта ишлатгач, йўқотиш кераклигини маълум қилган эди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1219)

Асосий мавзулар