09:58 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
749 0 0

Италияга бориб келган украинлик аёл ўз болалари, набиралари ва 14 нафар ҳамқишлоғига коронавирус юқтирди.

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Украинанинг Черновицк вилояти Коленковцы қишлоғида яшовчи аёл тиз чўкиб ҳамқишлоқларидан кечирим сўради. Ушбу ҳақидаги видеолавҳа Уoutube тармоғига жойлаштирилган.  РИА Новости хабарига асосан.  

Маълум бўлишича, ушбу аёл коронавирус эпидемияси авж олган вақтида Италияда бўлиб қайтган. Шундан сўнг ўзини-ўзи изоляция қилмасдан жамоат тадбирларида фаол иштирок этган. Оқибатда унинг болалари, набиралари ва 14 нафар ҳамқишлоғига коронавирус юқтирган. Айни дамда уларнинг барчаси касалхонага жойлаштирилган.

"Сизлар мени уйимни ёқиб юбориб болаларим ва набираларимдан қасос олмоқчи эканингизни эшитдим. Мен бугун коронавирусдан тўлиқ даволаниб келдим. Болаларим ҳам даволанишди. Истасангиз фақат мени ўлдиринг. Агар шу билан бирор нарса ўзгарса. Мен сизлардан кечирим сўрайман", - дейилган аёл кишининг мурожаатида. 

Ушбу қишлоқда яшовчи яна аёлнинг сўзларига кўра, айни дамда ушбу аёл кўчиб кетишга тайёр турибди. Улар ҳамқишлоқлари қасос олишидан қўрқиб уйидан ташқарига чиқа олмайди, озиқ-овқатлари ҳам тугамоқда. Касалланган аёл Италияга бошқа ҳеч қачон бормаслигини айтмоқда. 

Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, айни дамда ушбу мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 475 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 59 нафари Черновицк вилоятида. 

Асосий мавзулар