08:47 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1228)
662 0 0

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 93 фоизи (75 770 киши) соғайиб кетган.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Хитой соғлиқни сақлаш масалари бўйича Давлат қўмитаси вакили Ми Фэн мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлинганини маълум қилди. Бу ҳақда Xinhua нашри хабар қилмоқда.

“28 март ҳолатига кўра тасдиқланган инфекция юқтириб олиш ҳолатлари сони уч мингтадан камроқ”, - дея аниқлик киритган брифингда у.

Таъкидланишича, четдан ушбу инфекциянинг олиб кирилиши туфайли касалланиш сони ўсишда давом этмоқда. Айнан шу боис мамлакатда коронавируснинг яна авж олиши хатари сақланиб қолмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 93 фоизи (75 770 киши) соғайиб кетган.

Ҳозирда Ўзбекистонда ушбу инфекция билан касалланганлар сони 145 тага етган. Улардан 7 нафари касалликни енгишга муваффақ бўлди. Шунингдек, икки нафар бемор вирус қурбонига айланди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1228)

Асосий мавзулар