10:02 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
74310

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон унинг йўлбарси аёлга ҳужум қилгани ва бунинг оқибатида аёлнинг қўлини узиб ташлагани ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон унинг йўлбарси аёлга ҳужум қилгани ҳақида сўзлаб берди.

Тайсон қамоқдан чиққандан кейин уч бош Бенгал йўлбарсини боқишни бошлади. Йиртқичлар боксчининг ҳовли уйида сақланган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Mike Tyson (@miketyson)

“Кимдир девордан ошиб тушиб, йўлбарс (Кения лақабли) билан ўйнашни бошлади. Жонивор бу аёлни билмаган ва у билан ўйнашни бошлади, бу мудхиш бахтсиз ҳодиса бўлди. Кейинчалик бунинг учун мени судга беришга ҳаракат қилишди. Аёл ҳудудга ноқонуний кирди. Мен унинг қўлини кўрганимдан сўнг унга 250 минг доллар бердим. Мен йўлбарслар бундай иш қилиши мумкинлиги ҳақида тасаввур қилмагандим”, - деган спортчи сўзларини келтиради AS нашри.

“Мен аҳмоқ эдим, бундай ёввойи мушукларни қўлга ўргатиш мумкин эмаслигини тушунмаганман. Улар ўйин вақтида тасодифан сизни ўлдириб қўйиши мумкин. Йўлбарслар жуда кучли”, - деб қўшимча қилди Тайсон.

Асосий мавзулар