03:37 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
134610

Россияда COVID-19га қарши учта вакцина ишлаб чиқилмоқда: Новосибирскдаги "Вектор" илмий марказидан ташқари, МДУ биология факультети негизида, Шемякин ва Овчинников номидаги биоорганик кимё институтида, шунингдек Вавилов номидаги Умумий генетика институтида.

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Россияда Россия Фанлар академияси мутахассислари иштирокида янги коронавирус келтириб чиқарган COVID-19 касаллигини даволашда ишлатилиши мумкин бўлган учта препарат ишлаб чиқилди, деб хабар берди Россия Фанлар академиясининг вице-президенти ва био-тиббий фанлар бўлимининг раҳбари, академик Владимир Чехонин.

Аввалроқ, Федерал Биотиббий агентлиги малярияга (безгакга) қарши мефлохин дорисига асосланган яна бир препарат тақдим этган эди. Чехонин бир неча йил олдин Россия Фанлар академиясининг Органик синтез институтининг Постов Урал филиали антивирус триазавирин дорисини яратилганини эслатди, бу дори хитойлик мутахассисларни коронавирус инфекциясини даволашда ишлатиш мумкинлиги масаласида қизиқтирмоқда.

"Аммо бугунги кунда ушбу дори воситасининг фақатгина респиратор вирусли инфекциясини даволаш учун ишлатилиши мумкин бўлган махсус ингаляцион шакли тайёр. Ишончим комилки, бу COVID-19 инфекциясини даволаш учун янада мақбул бўлади. Ва ҳозирги шароитда бу каби вариант жуда муҳимдир", - деди Чехонин ва ушбу дори эндиликда ихтисослаштирилган муассасаларда синовларга юборилишига тайёрлигини қўшиб.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Органик синтез институти Москвадаги Зелинский номидаги Органик кимё институти билан биргаликда Японияда илгари РНК вируслари(хозиргиси айнан шундайлар гуруҳига киради) деб аталадиган инфекцияларни даволаш учун ишлаб чиқарилган фавипиравир антивирус дори воситаси учун Россия фармацевтика саноатининг талабларига жавоб берадиган "жуда самарали" синтез схемасини яратдилар. Россия Фанлар академияси вице-президентининг сўзларига кўра, у ҳам синовларга ўтишга тайёр.

Бошқа бир дори, фортепрен, илгари Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида, Органик кимё институти билан ҳамкорликда ҳайвонларда коронавирус инфекцияларини даволашда ишлатиладиган фоспренил препаратига асосланган ҳолда яратилган.

"У клиник синовларнинг барча босқичларини босиб ўтди, яъни ҳатто одамларда ҳам синовдан ўтказилган. Фортепрен рўйхатдан ўтиш босқичидадир, шундан кейингина CОВИД-19га қарши унинг фаоллигини текшириш учун синовга топширилиши мумкин", - деди агентлик суҳбатдоши.

Чехониннинг сўзларига кўра, ушбу уччала препарат "бизнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигимизда қизиқиш уйғотди ва бугунги кунда Фанлар академияси ва Таълим ва фан вазирлигининг кимёвий "бўлимлари" фаолиятида устувор вазифага айланди.

Бундан ташқари, Россия Фанлар академиясининг вице-президенти таъкидлаганидек, Россияда Фанлар академияси мутахассислари иштирокида янги инфекцияга қарши учта вакцина ишлаб чиқилмоқда. Новосибирскдаги "Вектор" илмий марказидан ташқари, МДУ биология факультети негизида, Шемякин ва Овчинников номидаги биоорганик кимё институтида, шунингдек Вавилов номидаги Умумий генетика институтида ишлар олиб борилмоқда.

11 март куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган янги коронавирус инфекцияси авж олишини пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 634 мингдан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган, қарийб 30 минг киши вафот этди. Россияда COVID-19 билан оғриган беморларнинг умумий сони 1534 га етди (уларнинг 1014 таси Москвада), 64 таси тузалиб, саккиз нафари эса вафот этган.

Узбекистон Республикаси ҳудудида бугунги кунга касалланганлар сони 149 кишини ташкил этади. 2 киши вафот этди.

Россия, Ўзбекистон ва дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопкоронавирус.рф ва coronavirus.uz порталларида келтирилган.

Асосий мавзулар