17:53 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1239)
2854060

Коронавирус пандемияси 199 та давлатни қамраб олди, бироқ Тожикистон ҳануз дунё эпидемиясидан четда қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik, Марина Чернишова-Мельник. Тожикистон бугунги кунда коронавирус бирорта ҳолати қайд этилмаган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

2019 йил охирида Хитойда аниқланган коронавирус дунёнинг 199 давлатини қамраб олди. Сал кам 725 минг турли ёшдаги кишилар вирусга чалинди, 34 мингдан ортиқ киши вафот этди.

Тожикистон ҳозирча эпидемиядан четда қолмоқда, мамлакат аҳолиси бошқа давлатлар сингари коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақидаги янгиликларни кузатиб бормоқда.

Мутахассис ва оддий фуқаролар ўзига савол бермоқда: Тожикистон ўзини қандай қилиб коронавирусдан ҳимоя қилишга эришди, қандай омиллар ёрдам берди.

Sputnik Тожикистон энг кенг тарқалган версияларни тўплади.

Оммабоп эмас, демак соғлом

Тожикистон  - анча ёпиқ давлат. Буни йирик транзит пункти ёки чет эллик сайёҳлар орасида энг севимли дам олиш масканларидан бири деб бўлмайди.

Авиачипталар нархи “тишлайди”, туризм рекламасига ҳеч ким пул тикмайди. Кириш туризмнинг оқими кам. Шунга кўра, республикада авиапарвозлар минимал даражада, транзит парвозлар умуман йўқ. Шунинг учун Европа ва Шимолий Америка давлатлари сингари Тожикистон ҳудудига инфекцияни олиб кириш қийинроқ. Вирус тарқалишининг асосий хавфи бу туристлар.

Агар Италия ва Тожикистон йиллик саёҳлар сони солиштирилганда, анча фарқ қилади, ва бу ўзининг ижобий ҳолати кўрсатмоқда. Эҳтимол, бундай изоляция Тожикистонни коронавирусдан ҳимоя қилган. Дарҳақиқат, ҳатто минтақадаги қўшнилар - Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ривожланган иқтисодиёти, халқаро муносабатлари ва кенг авиамаршрутлар тармоғи туфайли чет элликларни кўп марта кўпроқ қабул қилишган.

Бундан ташқари, Тожикистон қитъанинг чуқур қисмида, транспорт оқимларидан узоқда жойлашган. Шарқ томонда Хитой билан чегарани тезлик билан ёпилди. Қозоғистон орқали транзит тўхтатилиши ҳам республикада хавфсизликни таъминлади.

Коронавирус – бойлар касаллиги

Кейинги мантиқий тахмин – қанчалик мамлакат фуқаролари кўп саёҳатига чиқса ёки чет элликларни меҳмон сифатида қабул қилса коронавирус тарқалиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

“Корона” ни яхши даромадли кишилар олиб келмоқда. Даромад ва чипталар нархи сезиларли фарқ қилиши туфайли Тожикистон фуқаролари камдан-кам ҳолларда чегарани кесиб ўтадилар. Аҳолининг катта қисми чет элда ишлайди, йилига бир-икки марта ёки ундан кам ватанига қайтади.

Ҳамма ҳам бошқа давлатда таътилни ўтказа олмайди, аксарият ҳолларда автотранспортда бориш мумкин бўлган қўшни - Ўзбекистон танланади.

Бу сафар ҳаммани ранжитадиган чипталарнинг юқори нархи тожикистонликларга қўл келди, шекилли.

Коронавирусни аниқлаб бўлмаяпти

Эҳтимол, саволга жавоб биринчи қарашда осон туюлади. Сир эмаски, Тожикистонда тиббиётнинг ҳозирги даражаси, касалхоналарнинг жиҳозланиши ва мутахассислар малакаси бўйича умумжаҳон даражадан орқада. Мамлакатда коронавирусни юқтириш ягона ҳолатлари бўлиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди, бироқ ҳаммаси қурбонсиз ўтди.

Ташхис қўйиш асбоб-ускунлари ва тест-тизимлари етишмаслиги ўз вақтида касаллик ҳолатларини аниқлашга имкон бермяпти. Ахир, касаллик узоқ вақт давомида аломатларсиз ўтиши аллақачон маълум.

“Тожикистонда нафас олиш ва пневмония касалликлари ташхисига (асбоб-ускуналар ва бошқалар) эгами? Агар бўлса, ушбу ташхис барча тиббий муассасаларида қай даражада кенг қўлланмоқда? Бу асосий савол. Агар фойдаланилмаса, унда расмий ҳолатлар ҳақида маълумот бўлмайди”, - дея тушунтиради вирусолог, тиббиёт профессори Анатолик Альтштейн.

“Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш” илмий-ахборот марказининг бош директори Георгий Викулов бугунги кунга қадар коронавирус инфекциясига 199 давлат ва мустақил ҳудудлар қамраб олинганини эслатди.

“Бирор жойда одамлар инфекцияни юқтириши, у ҳаво орқали ўтади, қўшни ҳудудларга умуман  тарқалмаслиги - бундай бўлмайди. Ҳиндистон ва Африкада юқтириш ҳолатлари ҳақидаги кеч хабарлар бўлган. У ерда, дастлаб улар касаллик фактини тан олишга шошилмадилар, аммо кейин улар бунга мажбур бўлишди. Шу сабабли, мен COVID-19’дан озод бўлган давлатлар дунёда қолганига шубҳа қиламан”, - дейди мутахассис.

“И. И. Мечников номли вакциналар илмий-тадқиқот институти” директори Виталий Зверев ҳамкасбларини 2020 йил бошидан бери Тожикистон аҳоли орасида пневмония ҳолатлари статистикасини кузатиб боришга чақирди.

"Бу келиб чиқиши грипп ёки бактериал бўлиши мумкин. Агар сўнгги пайтларда юқумли пневмония ҳоллари кўпайиб кетган бўлса, бу сигналдир", - дейди вирусолог.

Тожикларда коронавирусга қарши иммунитетга эга

Ушбу версия ҳам аҳоли орасида кўплаб жавоблар мавжуд. Ижтимоий тармоқларнинг энг оптимистик фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, тожикистонликлар гриппнинг оғир формасида олдиндан касал бўлишган, ва у худди шу коронавирус бўлган бўлиши мумкин.

Мамлакатда декабр-январ ойларидан нотипик аломатлар (кўп кунли иситма, йўтал ва қайт қилиш) билан грипп авж олиши қайд этилган. Шунинг учун энди дунёни коронавирус “босган” пайтда Тожикистон хавфсиз жойда – ҳаммада касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлди.

ССВ олдиндан чоралар кўрди

Хитойда энди коронавирус ҳақида гапиришни бошлашганда 2020 январ ойи якунида Тожикистон республика келаётган барча кишиларни текширишни бошлади, кейин эса хорижликлар умуман киришни чеклади.

Хориждан келган бир неча минг киши йирик шаҳарларда узоқликда бўлган 14 кунлик мажбурий карантиндан муваффақиятли ўтдилар. Олдиндан кўрилган чоралар муҳим рол ўйнади, ташқаридан юқтириш хавфи сезиларли даражада камайди.

Хавф гуруҳидаги одамлар кам

БССТ маълумотларига кўра, коронавирус юқтириш хавфи остида, биринчи навбатда, 65 ва ундан катта ёшдаги кекса одамлар, сурункали касалликларга чалинганлар, ҳомиладор аёллар ва иммунитет танқислиги бўлган фуқаролар.

Республикада туғилишнинг ўсиши туфайли мамлакат аҳолисининг катта қисмини ёшлар ва болалар ташкил қилади.

“Ёшлар ҳам вирусдан азият чегадилар. Аммо бу, танани умуман заифлаштирадиган бошқа жиддий, сурункали касалликлар фонида, ўз вақтида инфекциядан ўзини ҳимоя қила олмади.

Иммунитети йиллар давомида заифлашадиган кекса одамлар учун янада қийинроқ. Тана энди олдингидек ишлай олмайди ва шунга мос равишда инфекцияни юқтириш хавфи катта. Менга 60 ёшдан ошган, юрак-қон томир, ўпка, нафас олиш тизими, метаболизм билан боғлиқ муаммолари бўлмаган одамни кўрсатинг”, - дейди Зверев.

Статистик маълумот: Тожикистонда потенциал алмаштириш коэффициенти (болалар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолига нисбати) 54,1% ни, пенсия таъминоти даражаси эса атиги 5,4% ни ташкил этади.

Дин ҳимоя қилади

Тожикистонинг аксарият аҳолиси - мусулмонлар. Ҳар бир мусулмон ҳар куни беш махал намоз ўқиши керак. Бу қоида мансаб ёки молиявий аҳволидан қатъий назар барча диндорларга тааллуқли. Намоздан аввал таҳорат қилиш керак.

Ўйлаб кўринг: тожик халқининг аксарияти кунига бир неча марта таҳорат қилади. Жазирамада қўл ва оёқ очиқ бўлса ҳам - мунтазам ювилса, ҳеч қандай вирус илдиз отмайди. 

Коронавирусга қарши исириқ

Тожикистонда исириқдан кенг фойдаланилади. Хоналарда қуриган ўтни ёқишади ва бактерияларни “ўлдиришади”. Эпидемиолог-шифокор Михаил Фаворовнинг фикрига кўра, айнан исириқ мамлакат аҳолисини инфекциядан қутқармоқда.

“Мўғул учбурчаги”га кирувчи мамлакатларда бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган. Биз бунинг сабаблари ҳақида узоқ ўйладик: бунга балким қуруқ ҳаво ва иқлим сабабчидир, ёки исириқ. Ахир Марказий осиёда ушбу ўтдан узоқ йиллар давомида ҳавони зарасизлантириш воситаси сифатида фойдаланишган,” — деди Фаворов.

Айтганча, коронавирус ҳақида янгиликлар фонидан Тожикистонда исириқ ва саримсоқ савдоси кўпайди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1239)

Асосий мавзулар