01:28 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
949 0 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Москва томонидан юборилган ёрдамга оид бошқа тафсилотларни очиқламаган.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп душанба, 30 март куни Россия COVID-19 пандемияси муносати билан АҚШга тиббиёт буюмлари ортилган самолёт юборганини маълум қилди.

“Ўйлайманки, охир-оқибат янада кучлироқ бўламиз. Биз кўп нарсани ўргандик. Айтишим лозимки, кўп давлатлар билан муносабатларимиз жуда яхши. Хитой бизга баъзи бир нарсаларни жўнатди, бу жуда ажойиб эди. Россия бизга тиббиёт буюмлари тўлдирилган жуда-жуда катта самолёт жўнатди, бу ёқимли  эди. Бошқа давлатлар бизга кўп нарса юборишди, мен хуш ёқадиган тарзда ҳайрон бўлдим”, - деди Америка етакчиси Оқ уйда коронавирус бўйича матбуот анжуманидаги нутқида.

Бироқ Трамп юборилган ёрдамга оид бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Россия "тиббий десанти” Италияга қандай ёрдам беради

Америка коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра у ерда 164 мингдан зиёд коронавируснинг тасдиқланган ҳолати қайд этилган. Вафот этганлар сони 3 минг кишига яқинлашиб қолган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)

Асосий мавзулар