08:57 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1228)
1122 0 0

АҚШнинг Висконсин штатида истиқомат қилувчи 22 ёшли аёл касаллик вақтида ҳис этган азоблари ҳақида очиқ-ойдин ҳикоя қилиб берди.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. АҚШнинг Висконсин штатида истиқомат қилувчи аёл коронавирусга чалингач, касаллик вақтида ҳис этган азоблари ҳақида Twitter’да пост ёзди.

Эми Ширсель Европага сафаридан сўнг ўзини ёмон ҳис қилишни бошлади. 

“Биринчи бир неча кун енгил аломатлар бўлди. Иситма кўтарилиб, енгил йўтал, қалтираш, бош оғриги ва тумов пайдо бўлди”, - деб ёзди у 28 март куни.

Кейин аёлда иштаҳа ва уйқу билан муаммолар пайдо бўлди. “Тўртинчи кун тест коронавирусни кўрсатганда, 22 ёшли аёл кўнгил айнаши, нафас қисишини ҳис этишни бошлади, иситма 39 даражага кўтарилди”.

Бир суткадан сўнг, Ширсель юришга қийнала бошлагандан сўнг “Тез ёрдам”ни чақирди. Тиббиёт ходимлари уни шифохонага олиб кетишди.

COVID-19 биринчи ҳолатлари ўтган йил якунида Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлди. БТТС сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 690 мингдан ортиқ киши бу вирусга чалинган, 33 минг киши вафот этди.

Энг кўп ўлим ҳолатлари – Италия (11 мингдан ортиқ), Испания, Хитой, АҚШ ва Франция. Шунда АҚШда энг кўп касалланганлар сони.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1228)

Асосий мавзулар