21:22 01 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)
1410 0 0

Қайд этилишича, кўнгилли шифокорлар ишлайдиган пансионатлардан бирида камида бешта “ғалати” бемор вафот этган.

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Коронавирус эпидемияси қамраб олган Ломбардияда италиялик ҳамкасблари ёрдамига келган россиялик мутахассислар касалликнинг янги хусусиятларига гувоҳ бўлишди. Бу ҳақда РИА Новости “Московский Комсомолец” нашрига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Громо шаҳрида коронавирус ташхиси қўйилган одамлар шунчаки ухлаб қолиб уйғонишмаганининг бир нечта ҳолатлар қайд этилган. Бундан ташқари, таъкидланишича, ўлимдан олдин уларда касалликнинг жиддий аломатлари кузатилмаган.

Нашрнинг ёзишича, кўнгилли шифокорлар ишлайдиган пансионатлардан бирида камида бешта “ғалати” бемор вафот этган.

Россия тиббий ёрдам гуруҳлари юборилган кекса италияликлар учун пансионатларда коридорларга, палаталарга, овқатланиш хоналарига антисептик ишлов берилмоқда. Громодаги кекса ёшдаги "Сан Лоренцо" пансионатидан ташқари, россиялик мутахассислари қўшни Вальбондионе шаҳарчаси кўчаларида ҳам дезинфекция ишларини ўтказдилар.

Россия ҳарбий эпидемиолог врачлари ва Россия РХБЗ қўшинлари мутахассислари италиялик ҳарбий мутахассислар билан биргаликда Ломбардия шаҳарларидаги қариялар учун жами 17 пансионатда тўлиқ санитар ишлов ва дезинфекциялаш ишларини амалга оширди.

Эпидемияга қарши тадбирларда ҳар куни кўчма аерозолли дезинфекция комплекслари ва автомашиналарни тўлдириш станциялари гуруҳлари жалб қилинган.

COVID-19 билан боғлиқ вазият

Италия коронавируснинг тарқалиши бўйича Европада биринчи ўринда туради. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 110 мингдан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган, 17 мингга яқин бемор даволанди, 13155 киши вафот этган.

Касаллик авж олиши марказига айланган Ломбардия вилояти президенти чоршанба куни ушбу ҳудудда юқумли касалликлар кўпайиши тўхтаганини эълон қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Дунё бўйича 820 мингдан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган, 40 мингдан кўпроқ одам вафот этган.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 187 кишини ташкил этмоқда. 2 киши вафот этган. 12 киши тузалиб кетишга муваффақ бўлди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)

Асосий мавзулар