06:04 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)
340430

Фронтда ҳалок бўлганлар рўйхатида – Тошкент, Фарғона,Наманган, Бухоро, Самарқанд, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган аскарлар қайд этилган. Аскарлар барчаси Ростов вилоятида ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik, Мария Науменко. Ростов вилояти “Зов сердца” қидирув отряди Улуғ Ватан уруши йилларида Ростов вилоятида ҳалок бўлган 33 ўзбекистонлик аскарнинг қариндошларини қидирмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистон (31), Қирғизистон (5), Арманистондан (4), Озарбайжон (9) аскарларнинг қариндошлари қидирилмоқда. Саккиз аскарнинг қариндошлари Беларусда, тўққиз нафари Грузияда бўлиши мумкин. Яна икки нафар аскарларнинг яқинларини Абхазия ва Тожикистонда топишга умид қилишмоқда.

“Мен интернетда шу давлатлардаги аскарларнинг фамилиядошларига хабар жўнатдим. Интернет гуруҳларда қидирув мавзуларни ташкил қилдим. Шу орқали аскарларнинг айрим оилалари топилди”, - дейди қидирув отряди раҳбари Дмитрий Воронов.

Фронтда ҳалок бўлганлар рўйхатида – Тошкент, Фарғона,Наманган, Бухоро, Самарқанд, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган аскарлар қайд этилган. Аскарлар барчаси Ростов вилоятида ҳалок бўлган.

Воронов барча давлат фуқарлари вақти ва имконияти бўлса қидирув ишларида ёрдам бериши мумкин. Отряднинг расмий вакили бўлиши шарт эмас: инсон тармоқда қидирув хабарини репост қилиши мумкин, бу ҳам катта ёрдам бўлади. 

“Ростов вилоятидаги Шахти шаҳри ва унинг яқинида ўрганиш ишларини амалга оширмоқдаман. Бу ерда номаълум қабрлар жуда кўп. Мен жойларга чиқиб, аҳоли билан мулоқот қилмоқдаман, қариялар менга қандай бўлгани ҳақида ҳикоя қилиб беришади. Чунки қишлоқда ҳеч қандай ҳужжатлар йўқ. На маҳаллий ҳокимият, на мактаб сайтларида ҳеч қандай тарихий маълумот йўқ. Қабр "гапиришни бошлаши" учун бир йилдан кўпроқ вақт керак бўлади. Аскарлар дафн этилган жойни билган яқинларнинг қувонч қўз ёшлари – унинг учун энг асосий ташаккур бўлади”, - дейди қидирув ташкилот раҳбари Воронов.

Sputnik Ўзбекистон уруш йилларида ҳалок бўлган аскарлар рўйхатини тақдим этади. Агар таниш фамилияларни кўрган бўлсангиз, қидирув отряди билан боғланиш учун Sputnik агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

1. Абдубаев (Абдуллаев, Абдулаев) Тияк - 1900 й.да Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган.  Паркент РВК томонидан чақирилган. 18 гв дивизия 5 Уд. Армии оддий аскари, Абдубаев 01.03.1943 йилда олган жароҳати туфайли ППГ №4169 госпиталида вафот этган ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилган. Унинг қариндоши Турдина ҳам Паркент туманида яшаган, Чанги сельсовети, “Инири” колхози. 

2. Атожанов (Атожабов) Оруп (Артур) - 1910 й.да Ўзбекистон ССР, Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган.  Фарғона РВК томонидан чақирилган. 17 гв. кав. полк, 5 гв. кав. дивизия 3 гв. кав. корпус оддий аскари, кавалерист. Атожанов О. 13.02.1943 й.да Ростов вилояти Табуншиково деган жойда ҳалок бўлди. Рафиқаси Закирова Мадри  Фарғона вил., Фарғона тумани, Қорасу сельсовет яшаган.

3. Бабаханов Алимжан - 1924 й.да Ўзбекистон ССР, Наманган вилояти Чуст тумани, Агасарой сельсовет туғилган. Чуст РВК томонидан чақирилган. 178 азсп оддий аскар. Бабаханов А. ХППГ №4169 госпиталида ҳалок бўлди ва Ростов вилояти Шахтида  23.05.1943 й.да дафн этилган. Унинг яқинлари ҳам Агасарой сельсоветда яшашган.

4. Буреев (Буриев) Муса (Мусо) - 1912 й.да Ўзбекистон ССР, Бухоро вилояти Рометан тумани, Дальмун-Хатча с/с, Москва к/з туғилган. 25 гв. кав. полк оддий аскари. У 25.03.1943 й.да ППГ№4167 госпиталида вафот этган ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилган. Ҳужжатлар бўйича уни 1958 йилда ўғли Мусаев Хаёт қидирган (яшаш манзили: Ромитан тумани, Дальмун с/с к-з Москва).

5. Джахсембитов (Джахсембитович) Тулет - 1923 й.да Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Тошкент, Сифдорбян тумани, Берхиоболинск. с/с туғилган. Тошкент РВК томонидан чақирилган. У 19.03.1943 й.да ИГ№833 госпиталида вафот этган ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилган. Қариндошлари Тошкент ш., Сифдорбян тумани, Берхиоболинск. сельсовет яшашган.

6. Джуманьязов (Дожумоньязов, Джуманазаров) Сосбир (Сосибир, Собир) - 1922 й.да Ўзбекистон ССР, Тошкент вилоятида туғилган. 117 запас стр. полк оддий аскари. Джуманьязов С. 23.03.1943 й.да ИГ№833 госпиталида вафот этган ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилган. Унинг қариндошлари Тошкент шаҳрида яшашган.

7. Ишкулов (Иткулов, Эшкулов, Ешкулов) Абдул (Абдула) - 1918 й.да Ўзбекистон ССР, Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Алтиугил сельсовет туғилган. У 01.03.1943 й.да ППГ№4169 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг яқинлари Алтиугиль сельсовет, Нарпай туманида яшашган.

8. Каламбетов (Калимбетов) Карабас - 1912 й.да туғилган, 126 стр. дивизии катта ҳарбий фельдшер, Қорақалпоғистон военкомати томонидан чақирилган. Каламбетов К. 28.02.1943 й.да ИГ№833 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг отаси Тулекбаев Калимбет Узбекистон ССР, Муйнак с., Сборная кўчаси, 145 уйда истиқомат қилган, хотини  Калимбетова Зисайда Хўжайли шаҳрида яшаган.

9. Краев Михаил Ефимович - 1921 й.да Ўзбекистон ССР туғилган, Тоншаев тумани, Николаевский (Новокраевский), Горьков вилояти. Краев М.Е. 20.02.1943 й.да №4169 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндошлари Тошкент ш. Куйбишев т. К.Маркс туманида истиқомат қилган.

10. Лукошин (Лукашкин, Лукашин) Петр Константинович – 1923 й.да туғилган, Куйбышев вил., Богатов т., Ефремовка. Лукошин П.К. 03.03.1943 й.да №4167 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг онаси Лукошина Варвара Тимофеевна Ўзбекистон ССР, Қашқадарё вил.,  Қарши ш., Шаҳрисабз 185, 86 уй. яшаган.

11. Любимов Павел Тимофеевич – 1924 й.да Ўзбекистон ССР, Фарғона вилоятида туғилган. 281 полк НКВД оддий аскари. Фарғона РВК фронтга чақирилган.  Любимов П.Т. 12.03.1943 г. ППГ№4167 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндошлари Фарғона вилояти, Марғилон ш. Шоссе мот. срабр., 13 уй, 13 кв яшаган.

12. Макаренко Антон Антонович – 1914 й.да Чернигов вил., М.-Бобровицкий т., М.-Бобровица туғилган. Катта лейтенант, штурман эскадрильи 4 ва 218 авд 459 нбап. Макаренко А.А. 12.06.1942 й.да вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Рафиқаси Белим Вера Федоровна Тошкент ш. авиагородок, корпус 32 14 п/о яшаган.

13. Макашов Марк – 1904 й.да Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Ховас райони, "Бояди" совхоз. 1941 й.да Хаваст РВК томонидан фронтга чақирилган. Макашов М. 19.09.1943 й.да СПЭГ№3262 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндоши Макашова Туриднар (Туризнор) Ховас тумани хозирги Сирдарё вил.) “Бояды" (Богды, Багда) совхозида яшаган.

14. Мадалиев Абдулхалик – 1922 йилда Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Оржоникидзе тумани, “Кизилкидаш” колхозида туғилган. Куйбишев РВК, Козоғистон ССР, Павлодар вил. томонидан фронтга чақирилган. Мадалиев М. 24.03.1943 вафот этган ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилган. Унинг қариндошлари "Кизилкидаш" ("Кизилташ") яшашган. Эҳтимол, бу туман Қозоғистонга ўтказилган.

15. Миронов Николай Трофимович – 1910 й.да Ўзбекистон ССР, Бухоро вилоятида туғилган. Оддий аскар. Миронов Н.Т. 30.04.1943 йилда ИГ№833 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилган. Унинг қариндошлари Бухоро вил. Қизилтепа тумани, Бустои с. (ҳозирги Қизилтепа, Навоий вил) истиқомат қилган.

16. Муратов Мурза Атаевич  - 1912 йилда Ўзбекистон ССР, Чироқчи тумани, Нарчан селсовет, с. Октябрь туғилган. У 19.04.1943 й.да ИГ №833 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндошлари Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани с.Октябрда яшашган.

17. Нурадинов Абдрохман – 1902 йилда Ўзбекистон Андижонда туғилган.  1Б 3К 5 Удар Армия оддий аскари. Андижон РВК томонидан чақирилган.  Нурадинов А. 25.02.1943 йилда ППГ№4169 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндошлари Андижон шаҳрида, Хастр-Белов кўчаси №30да яшашган.

18. Нурматов Турсун (Турди)  - 1917 й.да Ўзбекистон ССР, Самарқанд вил., Пахтакор тумани, Фулаги селсоветда туғилган. 1941 йилда Пахтакор РВК томонидан чақирилган. Нурматов Т. 17.09.1943 й.да СПЭГ №3262 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг онаси Курбаева Зиет (Нурумбаева Зизет. Зиёда) Пахтакор тумани, Фулаги (Фуляш) селсоветида истиқомат қилган.

19. Пушкинский Дмитрий Андреевич – 1904 й.да Ўзбекистон ССР, Фарғона вил., Каганович тумани, с. Якорь туғилган. Фарғона вилояти Каганович РВК чақирилган. Пушкинский Д.А. 03.03.1943 й.да ППГ №4169 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндошлари Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, с Якорь (Яйпан???) яшашган.

20. Рахимов Исман – 1913 й.да Ўзбекистон ССР, Наманган вил.да туғилган. 62 гв. стр. полк оддий аскари Наманган РВК чақирилган. Рахимов И. 09.04.1943 й.да ИГ № 833 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Қариндошлар ҳақида маълумот йўқ. Наманган вилояти военкомати томонидан чақирилган. Топилган маълумотларга кўра: Наманган шаҳрида уч нафар Рахимов Исманов, 1915, 1919 ва 1922 т. чақирилган. Фақат – Рахимов Исман 1916 й. т. (02.06.1939 й. Наманган РВК чақирилган, Ўзбекистон ССР, Фарғона вил. Наманган т. Онаси Рахимкулова Топа, Молотов с/с Горький к-з). У  09.1941 й.дан бедарак йўқолганлар рўйхати ҳисобида бўлган.  Эҳтимол у ўлимилан сал олдин асирликдан озод қилинган ва текширувдан ўтиб, 62 гв. стр. полкга тушган.

21. Садыков Розик  - 1921 й.да Ўзбекистон ССР, Андижон вил.да туғилган. Оддий аскар. У 18.04.1943 й.да ИГ №833 госпиталда вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Қариндошлари Андижон вил. Ленин (Асака) т., Кужеп с/с, Кахрома к-з яшаган.

22. Сарциев (Мациев, Сариев) Турун – 1908 й.да Қорақалпоғистон АССР Чимбой ш.да туғилган. 991 СП 258 СД 5 УА рота замком, кичик лейтенант. У 17.03.1943 й.да ППГ№3533 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Рафиқаси Тарабаева Қорақалпоғистон, Чимбай т.Чимбай ш. Совет кўчаси, 15 уйда яшаган.

23. Сонаев (Санаев) Сапар – 1914 й.да Ўзбекистон ССР, Самарқанд вил. Хатирчи туманида туғилган. Хатирчи туман РВК чақирилган. У 08.07.1943 й.да ИГ№833 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Рафиқаси Самарқанд вил. Хатирчи т. Молотов селсоветда яшаган.

24. Субиханкулиев (Субхонкулиев, Сибиханкулов, Субиханкулеев) Худжагалет (Худжагалеб) – 14.03.1943 й.да ППГ№4167 госпиталида вафот этди. У ҳақда бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ.

25. Урозбахтый (Урозбахтын, Уразбахтин) Дигир (Досир) – 1911 й.да Ўзбекистон ССР, Андижон тумани, Совуқбулақ. 12.04.1943 й.да ППГ № 4169 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндошлари Совуқбулоқ овулида яшашган.

26. Умаров Мансур (Машур) – 1924 й.да Ўзбекистон ССР, Тошкент ш. туғилган. Тошкент ш.  Октябрь РВК томонидан фронтга чақирилган. Умаров М. 18.04.1943 й.да ППГ№4169 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Онаси Умарова Шаткал Тошкент ш. Октябрь тумани, Сакбал-Пресолог к., 60 у.да яшаган. Умаров М. исми Хотира китобига киритилган. Доғистон 9 жилд.

27. Хайдаров Катта (Ката) - 1907 (17) й.да Ўзбекистон ССР, Сурхондарё вил., Бойсун т.да  Саран с/с, Калинин к/з туғилган. Жанубий фронт 295 гв. стр. полк 96 гв. стр. дивизия оддий аскар. Бухоро вил. Сурхондарё, Бойсун РВК томонидан чақирилган. У 09.08.1943 й.да ЭГ№1584 госпиталида вафот этди ва Ростов вил. Каменоломна п.да дафн этилди. Унинг рафиқаси Турсил (Сатта ёки Датта) Калинин колхозида яшаган.

28. Халилов Авдским (Обдеким, Абеким) – 1923 й.да туғилган. Жанубий фронт 29 кав. полк оддий аскари. Наманган РВК томонидан фронтга чақирилган. У 15.08.1943 й.да ЭГ№1584 госпиталида вафот этди ва Росттов вилояти Каменоломна п.да дафн этилди. Унинг қариндошлари: Нестеренко Ф. Анд. ва отаси Ванедов А. Ўзбекистон ССР, Наманган вил. Наманган т. Харатун с/с, Таврич с.да яшаган.

29. Хасанов Имаш (Имамали) - 1913 й.да Ўзбекистон ССР, Фарғона вил. Олтин-кўл т.да туғилган, 5 Уд. Армия оддий аскари. У 26.02.1943 й.да ППГ №4169 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндоши Хасанова Етмара Андижон вил. Олтин-кўл т. Сарой, Андижон ст., Сталин к-зда яшаган. Урушдан сўнг онаси Жанбутаева Саламат қидирув ишларини олиб борган.

30. Хасанов Сало - 1924 й.да Ўзбекистон ССР, Андижон вил. Андижон т. Рабек (Хирабек) с/с, Яникурун к. да туғилган. Андижон РВК томонидан фронтга чақирилган. У ХППГ№4169 госпиталида вафот этди ва 27.05.1943 й.да Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндошлари Хирабек, "Яникурун" колхозда яшаган.

Ветеран Максуд Акилов
Из личного архива Максуда Акилова

31. Хоматов (Хамадов, Хаматов, Хамматов) Кучкар Хаматович – 1913 й.да Ўзбекистон ССР, Самарқанд вил. Нурота т. Каганович кол. туғилган. У  11.06.1943 й.да ИГ№833 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг рафиқаси Каганович кол яшаган. Ҳозир бу Ўзбекистон, Навоий вил. Нурота т.

32. Шадыев (Шадиев, Шодиев) Иергат - 1921 й.да Ўзбекистон ССР, Тошкент вил. Молотов т., Катагал с.да туғилган.  60 стр. полк 5 Удар Армия оддий аскари. У 19.05.1943 й.да ХППГ№4169 госпиталида вафот этди ва Ростов вилояти Шахти шаҳрида дафн этилди. Унинг қариндошлари Катагал с. (Ғалла Орол ёки Катта Кашкар) яшаган. Молотов т. Тошкент вил.

33. Шурай (Сурай) Шарабо - 1921 й.да Ўзбекистон ССР, Бухоро вил. Ғиждувон т. Гавшун с. туғилган. Ғиждувон РВК томонидан фронтга чақирилган. У Ростов вилояти Шахти ш. Аюта х. озод қилинишида 12.02.1943 й.да вафот этди. Унинг қариндошлари (Рузий Т. Ёки Рузийев) Бухоро вил.Ғиждувон т. Гавшунда яшаган.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Асосий мавзулар