04:46 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (885)
1428 0 0

"Шу пайтга қадар бизнинг мамлакатимизда бирорта одам янги турдаги коронавирусни юқтирмади", - деган агентликка Шимолий Кореянинг юқумли касалликларга қарши шошилинч кураш Марказий штаби антиэпидемилогия бўлими раҳбари Пак Мен Су

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Шимолий кореялик тиббиёт ходимлари мамлакатда бирорта ҳам янги турдаги коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилмагани ҳақида баёнот билан чиқдилар, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги Шимолий Кореянинг юқумли касалликларга қарши шошилинч кураш Марказий штаби вакилига таянган ҳолда.

Жанубий Кореянинг "Чунан Ильбо" нашри ХХДРдаги манбага таянган ҳолда, Шимолий Кореяда янги турдаги коронавирусни юқтирганлик бўйича илк ҳолат қайд этилгани ҳақида хабар берган эди. Нашр хабарига кўра, илк бемор, бу Хитойдан қайтган "Пхеньян яшовчисидир". Ушбу маълумот расман ўз тасдиғини топгани йўқ.

"Шу пайтга қадар бизнинг мамлакатимизда бирорта одам янги турдаги коронавирусни юқтирмади", - деган агентликка Шимолий Кореянинг юқумли касалликларга қарши шошилинч кураш Марказий штаби антиэпидемилогия бўлими раҳбари Пак Мен Су.

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, бунинг учун превентив ва илмий чоралар кўрилган. Хусусан, мамлакатга кириб келаётган барча фуқаролар текширилган, шунингдек, барча товарлар астойдил дезинфекция қилинган. Қолаверса, барча чегаралар ёпилган, ҳаво ва денгиз йўллари блокировка қилинган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида ХХДР COVID-19га қарши кураш чоралари доирасида "миллий фавқулодда карантин тизими" ишга туширилишини эълон қилиб, ўз чегарасини деярли тўлиқ ёпган эди. Февраль ойида давлатга кириб келаётган чет элликлар, ХХДР фуқаролари, чет элда бўлганлар ва шундайлар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин муддати 30 кунга узайтирилди.

Шимолий Корея ОАВлари жамоат транспортида хавфсизлик чораларига амал қилишга чорлаб, одамларни бир-бирларидан камида бир метр масофа сақлашга чақирмоқда. ХХДР мактабларида таътиллар такроран номаълум муддатга қолдирилди, шу билан бирга, ўқувчиларнинг ташқарида ҳаракатланиши ҳам кескин чекланган эди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлик ҳолатлари 800 мингдан ошган, 40 мингдан зиёд киши вафот этган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (885)

Асосий мавзулар