10:30 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (878)
392432

Эпидемия якунлангач, хитойликлар яна кўршапалакларни истеъмол қилишни бошладилар. Хитой бозорларида халқ табобати воситалари сифатида чаён билан бирга кўршапалаклар сотилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Хитой аҳолиси коронавирус эпидемияси ортда қолганидан кейин кўршапалакларни истеъмол қилишга қайтдилар, деб хабар қилмоқда Daily Mail.

Хитой бозорларида халқ табобати воситаси сифатида чаён билан бирга кўршапалаклар сотилиши бошлаб юборилган.

Нашр мухбири шахсан Гуйлиндаги одам гавжум бозорда бўлган. Бу ердаги вазият унга эпидемиядан олдинги ҳолатни эслатган. Уй ҳайвонларининг занг босган қафасларда сақланишини, ерда эса қонга беланган ҳайвон таналари сочилиб ётганини кўриш мумкин.

Бозорда "кун таоми" аввалгидек кучук ва мушук гўшти. Хитой жанубидаги Дунгуанда ҳам шундай бозор ишга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил охирида Уханьда янги турдаги коронавирус эпидемияси бошланган эди. Кейинчалик Хитой олимлари одамга инфекция кўршапалакдан юқтирилганини аниқлашди. Улар Ухань гўшт бозорида сотилган. Мутахассислар айнан кўршапалаклардан инсонларга ўта хавфли бўлган ўндан ортиқ ўлим вирусини ташувчиси юқтирилган, деб ҳисоблайдилар.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (878)

Асосий мавзулар