05:34 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)
156610

Италиялик ошпазлар коронавирусга қарши курашишга ёрдамга келган россиялик шифокорлар учун сюрприз тайёрладилар.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Италиялик ошпазлар коронавирусга қарши курашиш учун ёрдамга келган россиялик шифокорларни карам шўрва - борш билан меҳмон қилишди. Бу ҳақда вирусолог Александр Семенов фейсбукдаги саҳифасида пост ёзди. РИА Новости хабарига асосан. 

“Бугун барча йигитлар учун кичик байрам ва ажойиб сюрприз. Лавлаги, карам, картошка солинган гўштли бульон жуда мазали. Уй таомини жуда соғиндик”, - деб ёзди у.

Шифокор таъкидланишича, италияликлар бу сюрприз билан россиялик ҳарбий шифокорлар учун “кичкина байрам” қилиб беришди.

Ўтган ҳафтада Россиялик ҳарбий мутахассислар коронавирусга қарши кураш йўлида ёрдам бериш мақсадида Бергамога келишди.

Россия Италияга коронавирусга қарши курашда бевосита ёрдам бериш мақсадида тиббий буюмлар ортилган самолётларни жўнатди. Россия Италияга ҳарбий вирусологлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат 8 та кўчма гуруҳни, диагностика ускуналарини, транспортни аэрозолли дезинфекциялаш автомобил тизимлари ва бошқа тиббий жиҳозлар етказиб берилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)

Асосий мавзулар