09:57 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (935)
51710

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ишини йўқотган аҳолига ҳар ойда ёрдам пули берилиши юзасидан топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Қозоғистонда ишини йўқотган аҳолига бир минимал ойлик миқдорида 42 500 танга (100 долларга яқин) ёрдам пули берилади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев коронавирус эпидемияси сабабли мамлакатда фавқулодда вазият жорий этилгани туфайли ўз ишини йўқотган аҳолига ёрдам пули билан таъминлаш юзасидан топшириқ берди.

Фавқулодда вазият даврида аҳоли ҳар ойда ёрдам пули олишни бошлайди. Бу кўмак 3 миллиондан зиёд фуқарога берилиши мумкин.

Вақтинча ишсиз қолган ва даромад йўқотган кишилар egov.kz порталига ариза бериши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда COVID-2019’га чалинган сони 448 тага етди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (935)

Асосий мавзулар