Туркияда коронавирусга қарши вакцина синови муваффақиятли ўтказилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСотрудница лаборатории эпидемиологии и микробиологии
Сотрудница лаборатории эпидемиологии и микробиологии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказилди. Энди уни одамларда синаб кўриш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказилди. Кейинги босқичда олимлар уни одамларда синаб кўришни режалаштиришмоқда.  Бу ҳақда Туркиянинг Хажеттепе университети тиббий факультети профессори Атеш Кара маълум қилди.

Сотрудница лаборатории  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари ўтказилди

“Яхши янгилик. Лейкопластирда ёпиштирилган микроигналардан фойдаланган ҳолда ҳайвонларга киритилган коронавирус вакцинаси антитела ишлаб чиқариш шаклида иммун жавоб берди. Бу одамларни ҳимоя қила оладими ёки йўқ, текшириш вақти келди”, - дея ёзган профессор твиттерда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вакцинанинг Россияда ишлаб чиқилган намунаси синови ўтказилаётгани ва кейин одамларда ҳам ўтказилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0