Тожикистон бемор коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди

© Sputnik / Александр КряжевВрач выходит из операционной
Врач выходит из операционной - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча ОАВларда Хўжанддаги марказий шифохонада 60 ёшли бемор коронавирусдан вафот этгани тўғрисида хабар пайдо бўлди. Бунинг ортидан ҳукумат томонидан шифохонани карантинга ёпилгани айтилган.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сўғд вилояти Жаббор Расул тумани шифохонасида 60 ёшли Хабибуло Шодиев коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Фестиваль Таджикский атлас и адрас 2020 во дворце Арбоб - Sputnik Ўзбекистон
Нима учун Тожикистонда коронавирус йўқ – асосий версиялар

Куни кеча ОАВларда Хужанддаги марказий шифохонада 60 ёшли бемор коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Бунинг ортидан ҳукумат томонидан мазкур шифохона карантинга ёпилгани айтилган. Шунингдек, гўёки қариндошлар вафот этган киши Қирғизистонда тўйда бўлганини маълум қилишган.

Вазирлик хабарида айтилишича, эркак пневмония оқибатида вафот этди. Унинг коронавирусга тести салбий натижани кўрсатди.

“Вафот этган кишининг қариндошларидан коронавирусга таҳлил олинди ва касаллик тасдиқланмади. Беморни даволаган шифокорлардан ҳам таҳлин олинди ва салбий натижани берди. Ҳақиқатда шифохона карантин жорий этилган, лекин бошқа сабабларга боғлиқ. Тожикистонга хориждан келган фуқаролар туфайли карантин жорий этилган” – деб таъкидлади вазирлик ходими.

Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан келаётган барча фуқаролар карантинга олинмоқда. Шифохоналарда эҳтиёт чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0