ОАВ: Надежда Бабкина сунъий комага киритилди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишПевица Надежда Бабкина
Певица Надежда Бабкина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик хонанда Надежда Бабкина тиббий кома ҳолатига киритилди ва ўпканинг сунъий нафас аппаратига (ИВЛ) уланди.

ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Россиялик хонанда Надежда Бабкина икки томонлама пневмония шароитида тиббий кома ҳолатига киритилди ва ўпканинг сунъий нафас аппаратига (ИВЛ) уланди. Бу ҳақда РИА Новости “МК” нашрига таяниб хабар қилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, хонанда 1 апрель куни касалхонага ётқизилган. Шифокорлар кома ҳолатига киритишга касалликнинг клиник оғирлиги туфайли эмас, балки ИВЛ-аппаратининг самаралироқ ишлаши учун қарор қилишган.

Манбаларга кўра, қўшиқчининг аҳволи оғир, аммо барқарор ва ижобий. Хабар қилинишича, Бабкина томонидан коронавирусга топширилган тестлари манфий чиққан.

Певец Лев Лещенко с супругой Ириной - Sputnik Ўзбекистон
Россия халқ артисти Лев Лешенко ўзида коронавирус борлигини тахмин қилмоқда

Аввалроқ “Пятый” телеканали Бабкина пневмония ташхиси билан Москвадаги хусусий клиникалардан бирига ётқизилгани ҳақида хабар берган эди. Хонанданинг ўғли Даниил Заседателев каналга айтишича, хонанда тиббий муассасада коронавирусга тест топширган. “Ташхис тасдиқланмади. Тест (коронавирусга - таҳр.) ҳаммага ўтказилмоқда”, - деди у.

Март ойи бошида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойнинг Уханидан SARS-CoV-2 вирусининг бутун дунё бўйлаб тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, 1,21 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, деярли 67,6 минг киши вафот этган.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 472 кишини ташкил этмоқда. 30 нафар касалланган даво топди. 2 киши эса вафот этди.

Россия, Ўзбекистон ва дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопкоронавирус.рф ва coronavirus.uz порталларида келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0