ХВФ ва Жаҳон банки Украинадан ер сотишга қўйилган таъқиқни олиб ташлашни талаб қилмоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишЗдание Верховной рады Украины в Киеве
Здание Верховной рады Украины в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонунга кўра, хорижий фуқаролар Украинада ер сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Уларга ер сотиб олишга рухсат бериш учун умумхалқ референдуми ўтказилиши керак.

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Халқаро валюта фонди ҳамда Жаҳон банки янги кредит линияси очиш  эвазига Украина ҳукуматидан қишлоқ хўжалик ерларини сотишга рухсат берувчи қонун қабул қилишни талаб қилмоқда. РИА Новости хабарига асосан. 

Бу ҳақида Украина “Верховний Рада”си депутати Василий Нимченко 112 телеканали эфирида хабар қилди.    

“Ер ҳақида қабул қилинган қонуннинг ушбу таҳририни Жаҳон Банки ва ХВФ ҳамда бугун Украина давлатини таъминлаб турган хусусий инвесторлар ҳам қабул қилишмайди”, - деди депутат.

Бироз олдин Украина “Рада”си 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб Украина қишлоқ хўжалик ерларини сотишга қўйилган таъқиқни олиб ташлаш ҳақида қонун қабул қилган эди. Янги қонун кучга кирганидан сўнг биринчи 2 йил давомида қошлоқ хўжалик ерларини фақат Украина фуқаролари бўлган жисмоний шахслар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бир киши 100 гектаргача ер сотиб олиши мумкин. 2024 йилдан бошлаб ер бозори украина юридик шахслари учун очилади. Улар 10 000 гектаргача ер майдони сотиб олишлари мумкин бўлади.  

Хорижий фуқаролар Украинада ер сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Уларга ер сотиб олишга рухсат бериш учун Украина бўйича умумхалқ референдуми ўтказилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0