12:04 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
1040 0 0

Тожикистон ҳукумати гидроэлектростанция қурилишини давом эттириш учун энг паст фоиз ставкалари билан тўғридан-тўғри инвестиция ёки кредит жалб қилишни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Тожикистон ҳукумати Роғун гидроэлектростанция қурилиши келгуси лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча манбаларни изламоқда. Бу ҳақда "Авеста" нашри хабар қилди.

ГЭС қурилишини давом эттириш учун энг паст фоиз ставкалари билан тўғридан-тўғри инвестиция ёки кредит маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Айни вақтда Европа, хусусан Австрия ва Германия компаниялари билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Феврал ойида матбуот анжуманда Тожикистон молия вазири Файзиддин Каххорзода Роғун ГЭСини қуриш лойиҳаси қўшимча маблағ талаб этаётганига қарамай, янги евробондларни чиқариш масаласи ҳали муҳокама қилинмаганлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, республика лойиҳа учун евробондларни сотиш йўли билан 500 миллион доллар жалб қилган. Молия вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Роғун ГЭСи каби йирик объектни фақат бюджет маблағлари ҳисобига қуриш мумкин эмас.

Аввалроқ Тожикистон ва Украина “Роғун” учун тўртта агрегат етказиб бериш борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозир давлатлар бирликларга агрегатлар буюртма бериш бўйича ҳамкорликнинг турли хил вариантлари ва усулларини муҳокама қилмоқдалар.

Асосий мавзулар