03:23 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
56610

Эронда масжид ниқоб тикиш фабрикасига айлантирилди. Ҳукумат коронавирус инфекциясидан ҳимоя воситаларига талаб ошгани сабабли бундай қарорга келди.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Эронда машҳур Шоҳ-Черах масжиди ниқоб тикиш фабрикасига вақтинча айлантирилди. Бу ҳақда Iran Front Page нашри хабар қилди.

Коронавирус пандемияси туфайли масжид узоқ вақт ёпиқ бўлган. Ҳукумат коронавирус инфекциясидан ҳимоя воситаларига талаб ошгани туфайли бундай қарорга келди.

Масжидга стол ва тикув машиналари ўрнатилди. Ниқобларни тайёрлаш ишларига  “Басиж” ҳаракати фаоллари жалб қилинди. Аёллар бу ерда икки ҳафта давомида меҳнат қилаётгани маълум бўлди.

Масжиднинг бошқа биносида резина қўлқопларни тайёрлаш бўйича кичик цех ташкил қилинди.

Бугунги кунда Эронда 58 мингдан ортиқ киши бу вирусга чалинган, 3603 киши вафот этган.

 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар