11:29 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
377 0 0

Бугун 9 апрел куни ОПЕК+ форматида нефт қазиб олувчи мамлакатлар ва Россия учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтади. Унда нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартириш масаласи кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. АҚШ ОПЕК+ билан келишилган ҳолда нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга рози эмас, чунки Америка нефт компаниялари буни аллақачон камайтирган, деди президент Доналд Трамп.

"Мен унақа деб ҳисобламайман. Биз қисқартириб бўлдик. Биз бозорга қараб иш тутамиз.Нефт ишлаб чиқариш билан муваффаққиятли шуғулланиб келаётган Техас, Шимолий Дакота ва бошқаларига назар тутсангиз, улар аллақачон камайтирган. Улар автоматик равишда камайтирди", - деди у.

Трамп ОПЕК+ иштирокчилари пайшанба куни бўлажак йиғилишда нархлар бўйича келишиб олишларига умид билдирди. Агар келишувга келинмаса, унда Трампнинг сўзларига кўра, унинг "бир қатор вариантлари" бор.

"Менда яхши вариантлар жуда кўп. Жуда яхши вариантлар. Эҳтимол, улар менга кўпроқ маъкул бўлади. Кўрамиз нима бўлади. Умид қиламанки, улар келишиб оладилар", - деди АҚШ президенти.

Пайшанба куни ОПЕК+ учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтади, унда бозор конъюнктурасини барқарорлаштириш учун нефт қазиб олишни янги қисқартилиши кўриб чиқилади, ундан сўнг жума куни G20 энергетика вазирларининг энергетика бозорларининг барқарорлиги бўйича учрашуви бўлиб ўтади.

Аввалроқ, РБК Россия Энергетика вазирлигидаги яқин манбасига таяниб хабар беришича, Россия ОПЕК+ янги келишувига кунига 70 миллион баррел миқдорида  нефт ишлаб чиқарувчи давлатлар қўшилишини кутмоқда. Улар орасида Бразилия, Норвегия, Канада, АҚШ ва бошқа давлатлар бор. Бундай ҳолда, Россия кунига ишлаб чиқаришни таҳминан 1,6 миллион баррелга камайтириши мумкин. Бу биринчи чорак даражасининг 14 фоизини ташкил этади (кунига тахминан 11,3 миллион баррел).

Чоршанба куни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков талабнинг пасайиши ва бозорнинг ўзгарувчанлиги туфайли нефт қазиб олишнинг табиий пасайишини вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ихтиёрий чекловлар билан таққослаш мумкин эмаслигини айтди.

Дунё миқёсида коронавирус пандемияси шароитида нефтга бўлган талаб йил бошида пасайиб кетди. Бу нархларнинг кескин пасайишига олиб келди. Бундан ташқари, март ойининг бошида ОПЕК+ га аъзо давлатлар нефт қазиб олишни қисқартириш ва уни узайтириш бўйича битим параметрлари бўйича келиша олмадилар. Ар-Риёд ишлаб чиқаришни қўшимча қисқартиришни талаб қилди, аммо бу жорий шароитни сақлаб қолишни таклиф қилган Москвага тўғри келмади.

Шу сабабли, 1 апрелдан бошлаб ОПЕК+ битимининг иштирокчиларининг бир-бирлари олдидаги мажбуриятлари бекор қилинди. БАА ва Саудия Арабистони нефт етказиб беришни кўпайтириш режалари ҳақида эълон қилишди. Бу жаҳон бозорида нефт нархларининг пасайишига олиб келди.

Асосий мавзулар