11:09 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (879)
361334

Жанубий Корея ва Таиландда соғайган кишиларда коронавирус қайта пайдо бўлиши ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича тадқиқот бошланди.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Коронавирус янги штамми соғайган одамларда қайта пайдо бўлиши мумкин, деб хабар қилди Bloomberg Жанубий Кореядаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига асосан.

Марказнинг расмий маълумотларига кўра, коронавирусдан тузалган 50 нафардан ортиқ киши қайта тест топширди ва уларда ижобий натижа кўрсатди.

Марказ раҳбари Чон Ин Кен фикрига кўра, катта эҳтимоллик билан коронавирус беморлар қайта юқтирилмаган, вирус "қайта фаоллашган".

“Биз эҳтимолий сабаб сифатида вирус "реактивация"сига катта аҳамият бермоқдамиз, шунинг учун бу масала бўйича ҳар томонлама тадқиқот олиб бормоқдамиз”, - деди мутахассис.

Даволаниш пайтида беморда салбий натижа қайд этилган ҳолатлар бўлганлигини, эртаси куни эса ижобий тестлар олган. Таъкидланишича, агар 24 соат фарқ билан ўтказилган иккита тест салбий бўлса, одам коронавирусдан тўлиқ тикланган деб ҳисобланади.

Жанубий Корея коронавирус тарқалиши авж олган илк давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда 10 минг бемор қайд этилган, 200 киши вафот этган. Эпидемияни тўхтатиш мақсадида Жанубий Корея ҳукумати дунёда энг катта аҳолини тестдан ўтказиш дастурини ўтказди.

Бугун Таиландда коронавирусни қайта юқтириш ҳолати қайд этилгани маълум бўлди. "Тхаи Рат" газетаси таиландлик аёл соғайиб, шифохадан жавоб олганидан сўнг қайта коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақида хабар берди.

Бу аёл хориждан Таиландга март ойи бошида қайтган, 12 март куни касал бўлди ва Бангкокда шифокорга мурожаат қилди. Унинг тести ижобий натижа кўрсатди. Бемор икки ҳафта давомида даволанди, уч марта ўтказилган тест салбий натижасидан кейин шифохонадан жавоб берилди.

4 апрель куни аёл шамоллаш аломатлари билан шифокорга мурожаат этди. Коронавирусга уч марталик тест ижобий натижани кўрсатди, аёл шифохонада қайта даволаниш учун ётқизилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (879)

Асосий мавзулар