06:01 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
536 0 0

Н. П. Огарёв номидаги Мордовия давлат университетида таҳсил олувчи МДҲ фуқароларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Мордовияда бир сутка ичида коронавирус билан боғлиқ 23 та янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда минтақа Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг ВКдаги саҳифасида маълум қилди.

“Уларнинг аксарияти Н. П. Огарёв номидаги МДУ ва ётоқхонаси талабалари ва ходимлари”, - дейилган хабарда.

РИА Новостининг аниқлик киритишича, 15 нафар талаба коронавирус билан касалланган. Асосан, улар МДҲ фуқароларидир.

Аввалроқ ушбу олийгоҳ ётоқхонасида истиқомат қилувчи ва Москвага бориб келган чет эллик талабада коронавирус аниқланган эди. У Москвадан қайтган сўнг ўзини яккалаш ҳаёт тарзига амал қилмаган. Ўзининг сафари ҳақида ҳеч кимга хабар бермаган. Бир неча кун давомида ётоқхонадаги қўшнилари билан мулоқот қилган.

Хорижда 23 нафар Ўзбекистон фуқароси COVID-19 юқтириб олган: улар қайси давлатларда

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда жами 15 770 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. 1291 киши бутунлай соғайиб кетган, 130 киши эса вафот этган. Энг кўп касалланганлар Москвада – 10 158 киши.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар