"Кембриж бешлиги" Прохоровкада немис танкларини йўқ қилишда қандай ёрдам берган

© Sputnik / Иван Шагин / Медиабанкка ўтишКурская дуга. Атака соединений 5 Гвардейской танковой армии в районе Прохоровки
Курская дуга. Атака соединений 5 Гвардейской танковой армии в районе Прохоровки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иккинчи жаҳон уруши йилларида душман қўйнида ишлаган афсонавий разведкачиларнинг буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида.

Совет разведкачиси, британиялик Ким Филбидан, ўз разведка фаолиятидаги асосий ютуғи нима эканлигини сўрашганда, у инглизча талаффуз билан: "Прохоровка, Прохоровка ..." деб такрорлади.

1943 йил 12 июлда Прохоровка темир йўл станцияси яқинида Улуғ Ватан уруши ва умуман ҳарбий тарихдаги энг йирик танк жанги бўлиб ўтди.

Прохоровка яқинидаги жанг Курск булғасидаги жангнинг бир қисми эди, бу ғалаба уруш давомида илгари Сталинград жангида эришилган бурилиш нуқтасини мустаҳкамлаб, фашистлар ҳарбий машинасининг тизмасини синдирган. РИА Новости хабарига асосан.

Кадр из фильма Ты не сирота. Режиссер: Шухрат Аббасов. Киностудия Узбекфильм. 1962 год. В роли матери - актриса Лютфи Сарымсакова, в роли отца - артист Обид Джалилов. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек дипломатларининг Ғалаба юбилейига бағишланган видеоси россияликларни йиғлатди

Ким Филби ва унинг "Кембридж бешлигидаги" дўстлари Совет Иттифоқига Курск жангида қандай ёрдам беришди?

Курск жанги арафасида, Москва Ким Филби ва Джон Кернкросснинг хабарлари орқали Германия қўмондонлиги Совет қўшинларининг мудофааси жойлаштирилиши тўғрисида тўлиқ хабардор бўлганлиги ҳақида хабар топди. Ҳал қилувчи жанг олдидан сўнгги кунларда, Олий қўмондонликнинг ставкаси дислокацияни яширин ўзгартирди ва кучларнинг янги жойлашиши душман учун мутлақо кутилмаган воқеа бўлди.

Жанг режаси ўзгартирилди, аммо олдинда техник муаммолар турган эди: танк жанги арафасида Совет жанговар машиналари немис машиналари олдида зирҳи ва қуроли жиҳатидан орқада эди. Т-34 ўрта танки "йўлбарс"нинг зирҳини уриш учун унга 500 метр масофага яқинлашиши ва шу ўринда бортига ўқ уриши керак эди. "Йўлбарс" эса Т-34 зирҳига икки километр ва ҳатто рўппарасидан ҳам уриши мумкин эди.

1942 йилда Ким Филби янги "йўлбарс"ларнинг зирҳининг таркиби тўғрисида техник маълумотларини қўлга киритди. Бироқ маълумот бошқа манбалардан ҳам олингани ва бир-биридан мустақил равишда олинган маълумотлар билан тасдиқланган тақдирдагина ишончли деб ҳисобланади.

Военнослужащих парадных расчетов на военном параде, посвященном 74-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне - Sputnik Ўзбекистон
Москва коронавирусдан қўрқмайди – Ғалаба паради ўтказилади

Ўша пайтга келиб Джон Кернкросс ҳар қандай разведка учун орзу қилинган жойда – Блетчли-Паркдаги шифрлаш марказида хизмат қилган. Эслатиб ўтамиз, Ким Филби Джондан ташқари "бешлик" нинг барча аъзоларини билар эди. Блетчлида инглизлар урушдан олдин немислардан ўғирлаган Энигма кўчма шифрлаш машинаси жойлаштирилган. Душманнинг ўта муҳим махфий хабарларини ушлаш ва аниқлаш Буюк Британиянинг "Ультра" операцияси доирасида амалга оширилган.

Иттифоқчи сифатида Британия Москва билан олинган маълумот бўлишиши мумкин эди - айниқса уруш бошидан ва ҳал қилувчи жанглар пайтида. Йўқ, буни Лондон қилмади. Шундай қилиб Британиялик совет разведкачилари қайсидир маънода ўзларининг ҳукуматининг, юмшоқ қилиб айтганда бепарво бўлган иттифоқчилик мажбуриятларини бажардилар.

Блетчли Паркдан, Энигма роторларидан Джон Кернкросс Москвага янги немис "йўлбарси"нинг техник хусусиятларини, хусусан Ким Филбининг маълумотларини тасдиқловчи, зирх таркиби ҳақидаги маълумотни тақдим этди. Ва Совет қуролсозлари "йўлбарс"нинг зирҳини ёқиб ёрувчи рангли қотишмали ўзакли янги снаряд турларини тезда ишлаб чиқара олдилар.

Бундан ташқари, Кернкросс Курск вилояти атрофтидаги немис аэродромларининг жойлашуви харитасини жўнатди. Ушбу аэродромлар Германия ҳужуми арафасида Қизил Армиянинг артиллерия бомбардимонининг нишонига айланди - 500 тагача немис самолётлари йўқ қилинди.

Айнан Курск вилояти учун Джон Кернкросс "Қизил байроқ" ордени билан мукофотланди.

Ва Курск вилоятидаги жанг - Иккинчи Жаҳон уруши йилларида "Кембриж бешлигининг" фаолиятидаги эпизодлардан бири.

Церемония передачи копии Знамени Победы Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатларидан ўтадиган "Ғалаба эстафетаси" Ўзбекистонгача келади

Москва остонасидаги жанг пайтида Ким Филби Япониянинг Сингапурга ҳужумини, яъни Жанубий-Шарқий Осиёдаги япон тажовузининг йўналиши ҳақида ҳабар берди, бу билан муқаддам Токио резидентурасидаги Рихард Зоргедан олинган маълумотлар тасдиқланди. Бу японлар ўша пайтда СССРга ҳужум қилиш нияти йўқлигини англатган ва бу Совет раҳбариятига Сибир ва Узоқ Шарқдан бўлинмаларни мамлакатнинг тақдири ҳал бўлаётган Москва йўналишига зудлик билан ўтказишга имкон берган.

Уруш давомида Ким Филби Москвага мунтазам равишда Иккинчи фронтнинг очилиши ва иттифоқчиларнинг ниятлари тўғрисида хабар бериб турарди, иттифоқчи кўп ҳам иттифоқчилик ҳаракатлар қилмаганлиги тариҳан аниқ. Мурманск орқали Ғарб ваъда қилган портловчи моддаларни етказиб бериш амалга ошмагач, Филби бу қасддан бузилганлигини кўрсатувчи ҳужжатни етказди. Бу фақат ўз кучига таяниш кераклигини яна бир бор тасдиқлади.

Энтони Блант Марказни СС Генерали Вольф ва америкаликлар ўртасидаги музокаралар тўғрисида хабардор қилди. Ғарбда урушни тугатиш эвазига Гиммлернинг шахсий вакили немис қўшинлари фақат СССРга қарши ҳаракат қилишини кафолатлади. Сталин Англия ва АҚШга бутун дунё бу махфий музокаралардан хабардор бўлишини таъкидлаб расмий тушунтириш учун мурожаат қилди. Уятли ошкораликдан қўрқиб, улар фашистлар Германияси вакиллари билан алоҳида битимлардан бош тортдилар. Ушбу ҳикоя "Баҳорнинг ўн етти лахзаси" ажойиб совет филми сюжети асосини ташкил этди.

Кадр из фильма Ты не сирота. Режиссер: Шухрат Аббасов. Киностудия Узбекфильм. 1962 год. В роли матери - актриса Лютфи Сарымсакова, в роли отца - артист Обид Джалилов. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек дипломатларининг Ғалаба юбилейига бағишланган видеоси россияликларни йиғлатди

Блант туфайли Марказ Ватикан ёрдами билан Англия ва АҚШнинг Италия билан олиб борилган пинҳона музокараларидан хабардор бўлди. Муссолини ағдарилди, ҳибсга олинди, иттифоқчилар эса Совет Иттифоқини хабардор қилмай, Италиянинг янги Вазирлар Маҳкамаси раҳбари билан сулҳ имзоладилар. Вашингтон ва Лондон Москванинг Учинчи Рейхдан чиқишга уринаётган давлатлар билан музокаралар олиб бориш учун маҳсус комиссия тузиш таклифини қабул қилишга мажбур бўлдилар.

1944 йил кузида Марказни Джон Кернкросс томонидан жўнатилган Гиммлер кўрсатмалари айниқса қизиқтирди. Фашистлар Германияда ва ишғол этилган мамлакатларда учта функцияни бажарувчи яширин гуруҳларни яратишни мақсад қилган: разведка, саботаж ва ўз хавфсизлигини таъминлаш. Уларга  СС зобитлари ва садоқатли нацистлар бошчилик қилади. Муваффақиятли легаллаштириш учун 1944 йилда фашист яширин гуруҳларининг келажакдаги раҳбарлари ҳибсга олинишга, қамоқхонага ёки ҳатто концлагерга тушишга тайёр эди. Ўлдириш, портловчи моддалар ва ҳатто кимёвий заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишга яхши ўргатилган ушбу мутахассислар Гиммлер, Калтенбруннер ва Борман томонидан назорат қилиниши керак бўлган. Бироқ, фашистлар бундай тизимни жорий қила олмадилар - бунга Кернкросс томонидан юборилган огоҳлантиришлар тўсқинлик қилди.

1945 йил бошида Гай Берджесс шу йилнинг феврал ойида Ялтада уч иттифоқчи давлат раҳбарларининг Қрим конференциясида Британия делегацияси котибининг ҳатини олишга муваффақ бўлди. Унда Европанинг урушдан кейинги тартибга солинишининг асосий масалалари бўйича инглизларнинг позицияси аниқ белгилаб қўйилган. Ҳужжат ҳақида Сталинга хабар қилинди ва олинган маълумотлар Совет томонини конференцияда иштирок этишга тайёрланишида жиддий ёрдам берди.

Мемориал советскому солдату на центральном кладбище в вене - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ дипломатлари Австриядаги "Совет аскари" ёдгорлигига гул қўйишди

Улуғ Ватан уруши даврида "Кембриж бешлиги" аъзоларининг ўзлари айтганларидек, улар ўз имкониятлари чегарасида ишладилар. "Бешлик"дан Москвага ўта қиммат маълумотлар оқими жуда катта эди. 1941-1945 йилларда Джон Кернкроссдан 5805 та маҳфий ҳужжат, Гай Берджессдан - 4605, Доналд Маклиндан - 4593, Ким Филбидан - 914 ўта муҳим ҳисоботлар, Энтони Блантдан - дунё бўйлаб юзлаб хорижий разведка агентликларининг исмлари, шунингдек, Лондонда аккредитациядан ўтган барча хорижий дипломатик корпус почтаси қабул қилинди.

"Кембриж бешлиги"дан олинган маълумотлар туфайли минглаб Совет аскарларининг ҳаётлари сақланиб қолинди!

Кейинчалик Ким Филби Москвада бўлганида, у бутун умри давомида ўзини совет разведкасининг зобити деб ҳисоблашини айтган. Ўзининг Кембрижда қабул қилган пайтларидаёқ коммунистик ва антисташистик қарашларига умрининг охиригача содиқ қолди.

Циклнинг аввалги мақолаларида "Кембриж бешлиги" аъзолари ким бўлганлиги ва Совет Иттифоқининг Учинчи Рейх ҳужумига тайёргарлигида қандай ёрдам бергани ҳақида айтиб берилди. Кейинги мақолаларда Бешликнинг СССР томонидан ядровий қуролга эришишига қўшган ҳиссаси ва Совуқ уруш давридаги операциялар ҳақида гап боради. Муаллиф ҳамкасбларига - Ким Филби ҳотираси Фонди асосчиларидан бири, Ташқи разведка хизматининг истеъфодаги полковниги Михаил Богданов ва разведка тарихчилари, ёзувчилар Николай Долгополов ва Владимир Антоновга миннатдорчилик билдиради, Владимир Антоновнинг китоблари "Кембриж бешлиги" ҳақидаги қатор мақолалар асосини ташкил этди. Ушбу туркум "Ким Филби ва Кембриж бешлиги: қаҳрамон-разведкачилар тарихий хотирасини сақлаб қолиш" таълим лойиҳасининг бир қисми, www.cambridge5.ru. Лойиҳанинг мақсади кенг жамоатчиликка ўз ҳаётларини фашизмга қарши кураш, адолатли дунё ўрнатиш учун бағишлаган таниқли Британиялик совет разведкачиларининг жанговар фаолияти тўғрисида маълумот беришдир.

Янгиликлар лентаси
0