18:23 26 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
79903

БМТ вакили Девид Бизлига кўра, агар ҳозир тайёргарлик кўриб ҳаракат қилишни бошламасак, унда бир неча ой ичида инжилда кўрсатилгани каби кўламли очарчиликка дуч келишимиз мумкин", - деди у.

ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг (ЖОД) ижрочи директори Девид Бизлининг айтишича, агар инсоният озиқ-овқат хавфсизлигини таъминламаса, коронавирус пандемияси туфайли катта очарчиликка дуч келиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости ташкилот веб-сайтига таяниб ҳабар берган.

"Агар ҳозир тайёргарлик кўриб ҳаракат қилишни бошламасак, унда бир неча ой ичида инжилда кўрсатилгани каби кўламли очарчиликка дуч келишимиз мумкин", - деди у.

Бизли бунга йўл қўймаслик учун бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилмоқда. У ҳарбий ҳаракатларнинг барча иштирокчиларидан инсонпарварлик ёрдамига тўсиқсиз киришни таъминлашни, шунингдек, дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдами етказиб берилишини таъминлайдиган логистика марказлари тармоғини яратишга 350 миллион доллар сармоя қилишни сўради.

"Аввало, бизга тинчлик керак", - деди ЖОД раҳбари.

Бизли, шунингдек, молиялаштириш тақчиллигини, савдода узилишларни ва очарчиликка йўл қўймасликнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидлаб, эрта огоҳлантириш тизимлари зарурлиги масаласини кўтарди.

"Вақт биз томонда эмас, шунинг учун тез ва оқилона ҳаракат қилайлик", - дея хулоса қилди Бизли.

Аввалроқ, ЖОД мутахассислари 2020 йил охирига қадар дунёда 130 миллионга яқин одам COVID-19 таъсири туфайли очликдан азоб чекишини айтишган.

Асосий мавзулар