Москва Анқарани Суриядаги ҳаракатлари учун олқишлади

© REUTERS / STRINGERТурецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы
Турецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Идлибда Россия ва Туркия ҳарбий кучлари М4 трассаси бўйлаб хавфсизлик йўлагини яратиш ва қўшма патрулларни ташкил қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Москва Анқаранинг Суриянинг Идлиб вилоятидаги М4 трассасидан жангариларни қувиб чиқаришга уринишларини юқори баҳолади, деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова брифингда.

Унинг эслатишича, Идлибдаги Россия ва Туркия ҳарбий кучлари М4 трассаси бўйлаб хавфсизлик йўлагини яратиш ва қўшма патрулларни ташкил этиш бўйича 5 мартдаги Россия-Туркия қўшимча протоколини амалга ошириш чораларини кўришмоқда.

"Аммо бу ҳаракатлар деэскалация ҳудудида қолаётган радикал гуруҳлар томонидан фаол қарши ҳаракатларга дуч келмоқда. Шу муносабат билан биз Анқара М4 трассасида жангариларни ҳайдаб чиқариш ҳаракатларини юқори баҳолаймиз", - деди Захарова.

РФ, шунингдек, мўътадил мухолифат охир-оқибат террорчиларни зарарсизлантириш билан бир қаторда алоҳида ажраб чиқишига умид қилмоқда, дея қўшимча қилди у.

5 мартдаги музокаралар чоғида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Тоййиб Эрдўғон "Остона формати"га содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқладилар ва жума куни ярим тундан бошлаб ўт очишни тўҳтатиш режимини жорий этилганини эълон қилдилар. Бундан ташқари, етакчилар муҳим М4 трассасини  биргаликда қўриқлашга келишиб олдилар.

Март ойи ўрталарида Sputnik  радиоси Туркияда Идлибдаги Россия билан биринчи патрули ҳақида айтилганлиги ҳақида хабар берган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0