05:28 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
125020

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг тўққизта коронавируснинг янги турига қарши вакцинасини маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Россиянинг тўққизта коронавируснинг янги турига қарши вакцинаси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан истиқболли воситалар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда стопкоронавирус.рф сайтида хабар қилинди.

“Россиянинг тўққизта COVID-19га қарши вакциналари БССТ томонидан истиқболли воситалар рўйхатига киритилди. Улар орасида "Вектор" Давлат вирусология ва биотехнология илмий марказида яратилган олтита дори воситалари бор”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Новосибирск олимлари марказининг ишланмалари орасида Эбола вируси, қизамиқ вируслари, А гриппи, везикуляр стоматит вирусларига қарши вакциналар платформаси, шунингдек, субягона ва мРНК вакциналарига асосланган дори воситалари мавжуд.

Шунингдек БИОКАД компанияси иккита вакцинани тақдим қилди, хусусан, Экспериментал тиббиёт институти ФГБНУ билан биргаликда яратилган грипп вирусининг аттенуирланган негиз асосида жонли вакцинани, ва мРНК липосомаларига инкапсуляция қилинганини.

Бундан ташқари, Санкт-Петербургдаги Вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида рекомбинант оксил ва нанозарраларга асосланган препарат яратилди.

БССТ томонидан тузилган коронавирус инфекциясига қарши жорий вакциналар рўйхатига кўра, 23 апрель ҳолатига дунёда 83 та дори мавжуд, улардан 77 таси клиниколди тадқиқотлар босқичида, олтитаси одамларда клиник синовлардан ўтмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)

Асосий мавзулар