10:34 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
880 0 0

Қонун Иккинчи Жаҳон урушидаги ғолибларга нисбатан тарихий адолатни сақлаб қолишга, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштиришга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 3-сентябрь кунини Иккинчи жаҳон урушининг якунланиш санаси сифатида тасдиқлади. Тегишли қарор ҳуқуқий ахборотлар порталида эълон қилинган.

Бунга қадар ҳарбий шон-шараф куни - Иккинчи Жаҳон урушининг тугаган санаси 2 сентябрь бўлган.

“Қонун Иккинчи Жаҳон урушидаги ғолибларга нисбатан тарихий адолатни сақлаб қолишга, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг муносиб хотирасини абадийлаштиришга қаратилган”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ қонун лойиҳаси Давлат думаси томонидан қабул қилинган ва Федерация кенгаши томонидан маъқулланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1945 йилда СССР Олий Кенгаши, айнан 3 сентябрь кунини Япония устидан ғалаба куни деб эълон қилган. Худди шу сана жангларда иштирок этганларга берилган “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медалининг орқа томонида кўрсатилган. Бироқ 1947 йилдан бу кун оддий иш куни бўлиб, вақт ўтиши билан у байрам сифатида унутилган.

Асосий мавзулар