06:01 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
1097 0 0

АҚШ Россия ва Хитойни ўзининг таъсири остидаги ядро технологиялари бозорларидан сиқиб чиқаришни ва бу соҳада дунё етакчисига айланмоқчи. Ҳарбий сиёсатшунос Вашингтон ўз режасини амалга ошира олиш-олмаслиги борасида фикр билдирди.

АҚШ Энергетика вазирлиги Россия ва Хитойни ядро технологиялари бозорларидан сиқиб чиқаришни мақсад қилган янги стратегияни эълон қилди. Агентлик сайтида таъкидланганидек, АҚШ ушбу соҳада дунёда етакчи бўлиши керак.

"Охир оқибат АҚШ ҳукумати ҳозирда Россия ва Хитой давлат компаниялари устунлик қилаётган бозорларга кириб, ядро энергетикаси соҳасидаги энг яхши технологияларни, шунингдек, ядро қуролини тарқатмаслик бўйича қатъий стандартларни экспорт қилиш бўйича дунёда бизнинг ўрнимизни тиклайди", -  дейилади президент Дональд Трампга кўриб чиқиши учун тақдим қилинган ҳужжатда.

Энергетика вазирлигининг режасига кўра, Россия ва Хитойнинг "Шарқий Европа ва Африканинг бир қатор давлатлари" билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишига тўсқинлик қилиш керак. Бундан ташқари, АҚШнинг Ядровий тартибга солиш комиссиясига "миллий хавфсизликни таъминлаш учун Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган ядро ёқилғисини импорт қилишни рад этиш"га рухсат бериш таклиф этилади.

РИА Новости хабарига кўра, бу "Росатом" давлат корпорациясининг "ТВЭЛ" ёқилғи компаниясига тегишли бўлиши мумкин. 2016 йилда "ТВЭЛ" Америка атом электр станциялари операторларидан бири билан ўзининг "ТВС-Квадрат" ядро ёқилғисини тажрибавий қўлланиши бўйича биринчи шартномани имзолаган эди.

Ҳарбий сиёсатшунос, Плеханов номидаги РЭУ Сиёсатшунослик ва социология кафедраси мудири Андрей Кошкин Sputnik радиоси эфирида АҚШ Энергетика вазирлигининг позициясига муносабат билдирди.

“АҚШ бугунги кунда сайёрада етакчи бўлиш ғояси учун ҳамма нарсани қилмоқда. У Россия ва Хитойни ядро технологияси соҳасидан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқдалар. Аммо шуни тушуниш керакки, бугунги кунда бундай баёнотлар ҳақиқатни ёритолмайди. АҚШ имкониятларни бой бермоқда ва ҳамма жойда ҳам биринчи бўлишга қодир эмас. Буни биз ҳатто коронавирусга қарши кураш натижаларидан ҳам кўришимиз мумкин - АҚШ бошқа давлатлар учун намуна эмас. Бошқа соҳаларда ҳам улар ташаббусни йўқотишмоқда. Аммо улар жаҳон миқёсида жандарм унвонини тасдиқлашга тайёр эканликларини исботловчи ҳужжатлар қолмоқда. Россия ҳам, Хитой ҳам юқори технологияли соҳаларни жуда муваффақиятли ўзлаштиришмоқда, АҚШ эса уларга етиб ололмаяпти. Бундай стратегияларни ёзаётганларнинг ҳаракатларининг барчаси, АҚШ бир пайтлар бир қутбли дунё режимида бўлганлигининг ташвиқот уринишига тақалади. Аммо бугунги кунда бу модель қуламоқда", - дейди Андрей Кошкин.

Асосий мавзулар