01:53 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
234 0 0

COVID-19 инфекцияси Россия ҳарбий олий ўқув юртларининг 779 нафар курсантларда ва ўқитувчиларида ҳам аниқланган. 

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги март ойидан апрелнинг иккинчи ярмига қадар 874 нафар ҳарбийларда коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилди. 

Улардан 314 нафари Мудофаа вазирлиги шифохоналарида, 175 нафари - хизмат жойларидаги изолияторларда, 379 нафари уй шароитида даволанаётгани ва 6 нафари шифохоналарда даволаётгани айтиб ўтилди. 

Ундан ташқари COVID-19 инфекцияси Мудофаа вазирлиги олий ўқув юртларининг 779 нафар курсантларда ва ўқитувчиларида ҳам аниқланган. 

Мудофаа вазирлиги май ойидаги чақириқ 6 майдан сўнг бошланишини ва барча янги аскарлар дастлаб 2 ҳафталик карантиндан ўтишини хабар қилди. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 81 мингдан ошган. Улардан 6767 нафари соғайиб кетди, 747 киши вафот этди. 

Асосий мавзулар