18:59 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
735 0 0

Хорижликлар Россияга коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмагунга қадар киритилмайди. Россия бош вазири тегишли фармонга имзо чекди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Хорижликлар учун Россияга кириш учун ўрнатилган чеклов коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмагунга қадар узайтирилади. Бу Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

“Ҳозирча коронавирус туфайли жорий этилган чекловлар қачон тўлиқ олиб ташланиши мумкинлигининг аниқ санасини айтиб бўлмайди. Жумладан – Россия чегарасини кесиб ўтиш. 30 апрелга қадар чет эл фуқароларининг учун мамлакатимизга кириши чеклов амал қилмоқда. Мен Ҳукуматнинг инфекция билан курашиш якунланмагунча ва эпидемиологик вазият яхшиланмагунча ушбу муддатни узайтиришга доир фармонини имзоладим”, - деди у COVID-19 билан курашиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раёсати мажлисида.

Мишустин Россияга кириш чеклови айрим тоифадаги чет эл фуқароларига тааллуқли эмаслигини таъкидлади.

Хусусан, мамлакатда импорт ускуналар техник хизмати билан шуғулланувчи мутахассислар учун бундай чеклов йўқ.

Россия ҳукумати раҳбарининг фикрига кўра, ушбу чора Россия саноат корхоналари, жумладан, коронавирус инфекцияси билан кураш учун ускуна ишлаб чиқарувчилар фаолиятига етказилган салбий таъсирни камайтиришга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ҳукумати 2020 йил 18 мартдан 1 майга қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга киришини вақтинча чеклашга қарор қилган эди. Кейинчалик ушбу чеклов МДҲ, Абхазия ва Жанубий Осетия фуқароларига қўлланилмаслигига оид ўзгартириш киритилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан боғлиқ 106 498 та ҳолат қайд этилган. Беморлардан 11 619 нафари тузалиб кетган, 1073 киши эса вафот этган.

Асосий мавзулар