Исроил вертолётлари Сурияга ракета ҳужумини амалга оширди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСитуация в Сирии. Иллюстративное фото
Ситуация в Сирии. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жумага ўтар кечаси Исроил армияси вертолётлари Голан тепаликларидаги позициялардан туриб Сурия ҳудудидаги нишонга зарба берган.

ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Суриянинг САНА давлат агентлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийлари Суриянинг жанубий ҳудудларига навбатдаги ракета ҳужумини уюштирди. РИА Новости хабарига асосан.

Агентлик маълумотларига кўра, жумага ўтар кечаси Исроил армияси вертолётлари Голан тепаликларидаги позициялардан туриб зарба берган. Ҳаммаси бўлиб бир нечта ракеталар отилган. Ракета натижасида моддий зарар етказилган.

Последствия воздушных ударов по сектору Газа. 13 ноября 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Исроил Ғазо секторидаги 150 та нишонларга зарба берди

Уч кун олдин Сурия оммавий ахборот воситалари Исроил армиясининг Суриянинг Дамашқ провинциясидаги нишонларга зарбалари ҳақида хабар беришди. Унда, агентлик маълумотларига кўра, отишма натижасида уч тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Исроил ҳарбийлари мунтазам равишда Суриядаги нишонларга зарбалар бериб келади, ўзларнинг ҳаракатларини замонавий қуролларнинг душманлар қўлига тушишини олдини олиш истаги билан изоҳлашмоқда. Биринчи навбатда гап Башар Асад тарафдори бўлиб, Теҳрон томонидан назорат қилинадиган Ливан "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати ҳақида кетмоқда.

Сурия ва Исроил ўртасида ҳеч қандай дипломатик алоқалар йўқ, улар иккала давлат яратилганидан бери уруш ҳолатида бўлиб келмоқда. Хусусан, улар ўртасида Голан тепаликларининг мақоми бўйича узоқ муддатли ҳудудий можаро мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0