Қўрққанга қўш кўринар, чех сиёсатчиларига Москванинг "қўли узун" туюлар

© Sputnik / Эдуард Эрбен / Медиабанкка ўтишПрага
Прага - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чехияда Совет Итифоқи маршали Иван Коневнинг ҳайкали олиб ташланганидан сўнг Россия томон жиноий иш қўзғатди. Бу чех сиёсатчиларини эсанкиратиб қўйди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Чехия Республикасини, гўёки Прага сиёсатчиларининг заҳарланиши режалаштирилаётганликда айблаш билан муқаррар провокациялардан огоҳлантиради. Сергей Лавров эса шов-шувларни "ақлга сиғмайдиган" деб атади.

Элчида айб йўқ

Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган версияга кўра, Россия Шарқий Европа республикасига дипломатик ниқоб остида ўз қотилини юборган ва у мамлакатга рицин захарини олиб кириб, Россияга қарши ҳамлаларда, шу қатори яқинда маршал Конев ҳайкали бузиб ташланишига даҳлдор хорижий арбобларни йўқ қилиши керак эди.

 Президент Чешской Республики Милош Земан - Sputnik Ўзбекистон
Чехия президенти Россияга қарши санкциялар беҳуда эканини маълум қилди

Ушбу воқеа нафақат Respekt нашри журналистларининг ўзларига йўл очиб берган ножўя тасаввурининг натижаси. Уч сиёсатчига - Прага мэри Зденек Гржиб, Прага-6 тумани раҳбари Ондржей Коларж ва Ржепорые туманининг раҳбари Павел Новотный (кеча бу туманда власовчиларга ёдгорлик ўрнатилиши бошланди) – ҳақиқатан давлат қўриқчилари бириктирилди, Чехия разведкаси Хавфсизлик ва ахборот хизмати (СБИ)си эса жорий вазиятни ниҳоятда жиддий деб ҳисоблашларини тасдиқлади.

Шу билан бирга, Чехия Бош вазири Андрей Бабишнинг сўзларига кўра, юзага келган жанжал Россия элчисини мамлакат ҳудудидан чиқариб юборишни тақозо қилмайди. Чехия журналистлари ва махсус хизматларининг ихтироларини инкор қилишнинг ишонарли усулини уйлаб топиш қийин, удар учун содир бўлаётган воқеалар ўзларининг долзарб вазифаларини ҳал қилиш учун қулай имконият ва ҳукумат эса минимал йўқотишлар билан вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда деб бўлмайди.

Оммавий ахборот воситалари бутун дунё бўйлаб эркин ишлайдиган Кремлнинг ёлланма қотиллари ҳақидаги ранг-баранг нашрлардан даромад олиб, шов-шувларни пуллаштирмоқда. Контрразведка пешонасини териси билан миллий хавфсизлик таҳдидларига қарши туриб, ўз нонини ҳалол топаётганини исботламоқда. СБИ дунёни Россия, Хитой ва ҳатто КХДРнинг махсус хизматларига қарши курашдаги ютуқлари ҳақида мунтазам равишда маълумот бериб туради.

Президент Чехии Милош Земан - Sputnik Ўзбекистон
Чехия президенти Путинни кучли сиёсатчи деб атади

Аммо бу сафар Чехиянинг хатти-ҳаракатлари одатдагидан анча кўпроқ асабийлашгани билан ажралиб турипти, буни Чехия ҳамкасбларига вазмин бўлишни тавсия қилган Россия ТИВнинг муносабати ҳам тасдиқлайди. Нима бўлганда ҳам, илгарилари русофоб-фитна сафсатага бехосдан тушиб қолиш Полша каби бошқа мамлакатлар учун ҳос бўлган ва Чехия Республикасида бу каби ноадекват ҳаракатлар сезилмаган.

Эҳтимол, жавобни Конев ҳайкали бузиб ташланишига Москванинг муносабати ҳақиқатан ҳам Чехия расмийлари учун кутилмаган сюрприз бўлганлигидан излаш керак. Агар илгари ҳаммаси фақатгина дипломатик каналлар орқали норозиликни билдириш билан чекланган бўлса, бу сафар тўсатдан жиноий иш очилди.

Ва чехлар шунчаки эсанкираб қолди

Мамлакат ташқи ишлар вазири Томаш Петршичекнинг дастлабки муносабати кўр-кўрона бўлди: "Бу ҳудди нотаниш ҳовузга сакрашга ўҳшайди. Лаҳзали ёки импульсив реакция ҳар доим ҳам тўғри эмас. Мен баъзи одамлар учун дипломатия тушунарсиз эканлигини тушунаман, албатта, лекин бу шолчани омма олдида силкитишга етарлича сабаб эмас. Гарчи бу ишни бошқа томон қилса ҳам".

Праздничное мероприятие, посвященное Дню Памяти и Почестей в Ташкентском ботаническом саду - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ғалаба тарихини ўзгартиришга қаратилган сохта дастурларни амалга ошмоқда

Биринчи саросималик ўтиб бўлиши биланоқ янада аниқроқ шарҳлар пайдо бўлди ва мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги "Россия Федерацияси давлат органларининг Чехия Республикаси ички ишларига аралашишини қатъиян рад этди". Шундан кейин қотилларнинг дипломатик паспортлари ва рицинли чамадонлар ҳақидаги эртаклари тўқила бошлади.

Бундай муносабат кимгадир ғалати туюлиши мумкин: яхши, Россия Тергов қўмитаси Конев ҳайкали бузилишига оид жиноий иш қўзғатди – у айбдорларгача етолмаслиги ва Интерпол гумонланувчиларни хеч қачон ҳибсга олиш талабини қондирмаслиги аниқ ва улар шу тариқа аввал яшаб келгандай яшашни давом эттиришади.

Жиноятнинг жавобгарлиги бор

Аммо бундай нуктаи назар фақат қисман адолатлидир.
Биринчидан, агар заҳарли қотил ҳақидаги хаёл ўта бемаънилик бўлса, унда Чехия махсус хизматлари бутун дунё бўйлаб нацистларни таъқиб қилган Исроил Моссад руҳида гумондорларни ўғирлаш ва уларни суд қилиш учун олиб кетилиши имкониятига янада жиддироқ қараши керак. Прага сиёсатчиларига давлат қўриқчиларининг  бириктирилгани айнан шу билан боғлиқ деган шубҳа бор.

Узбеккино снимает в Беларуси фильм к 75-летию Победы - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон урушида 5 ўғлини йўқотган ўзбек аёли ҳақида фильм суратга олинмоқда

Иккинчидан, ва асосийси, қўзғатилган жиноий иш ундаги айбланувчилар устидан кўп йиллар давомида ва ҳаттоки абадиятга, улар ҳар доим эслайдиган ва ўз ҳаракатларида ҳисобга оладиган Дамокл қиличини осиб қўяди. Худди шу Respekt ёзганидек, Прага-6 тумани раҳбари чет элга ҳар қандай сафарга чиқиши билан ҳибсга олиниши мумкин.

Ҳа, ҳозирги пайтда ўша Ондржей Коларге, эҳтимол Ғарб давлатларига сафар қилишдан қўрқмаслиги мумкин - улар Москвага "сиёсий" ишда гумон қилинувчини бермайдилар. Бироқ, дунё жуда тез ўзгариб бормоқда: бир неча йил олдин ақлга сиғмайдиган нарса эндиликда одатий ҳолга айланди. Ғарб Россияга иқтисодий жиноятчиларни аллақачон тўҳтатмай бермоқда ва дунёнинг сиёсий харитасида бизнинг мамлакатимизга очиқдан-очиқ хайрихоҳ бўлган давлатлар тобора кўпайиб бормоқда.

Умуман олганда, ўнлаб йиллар давомида муваффақиятли карьера ва фуқаролик жасоратни намойиш этиш имкониятларини ҳар қанча масъулият йўқлиги билан бирлаштирган русофобия жуда хавфли соҳага айланиб бормоқда, ва бу ерда сўзларинг ва ҳаракатларинг учун жавоб беришга мажбур бўласан.

Владимир Путин: Россия выступает против милитаризации космоса - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб кўрсатишга уриниш ҳолатлари давом этмоқда - Путин

Айнан Шарқий Европада бундай истиқболлар натижасида ҳавотирли муносабат билдирилаётгани ажабланарли эмас. Кафолатланган ва абадий геосиёсий "соябон" сифатида қаралган АҚШ гегемониясининг яққол сусайиши ва трансатлантик бирликнинг қулаши, шунингдек, Россиянинг аниқ кучайиши, унинг таъсири ва имкониятлари минтақада одамларни ташвишга солмоқда ва унча ўринли бўлмаган ишларни қилмасликка ундамоқда. Бу рус номақбул рус супер-қотилллари томонидан заҳарлаш каби эртаги бор инглиз катта биродарига тақлид қилишга уринишга ўҳшаш ишларни.  Аммо бу ерда Лондоннинг йўққа чиққан Скрипаллар билан боғлиқ вазиятида жуда кўп аҳмоқликлар бўлганини эслатишимиз жоиз. Уларнинг изидан борган чеҳларда эса умуман шармандаларча вазият вужудга келди.

Ва улар учун энг ёқимсиз нарса: навбатдаги жосуслик-қотиллик можароси жуда тезда ўтмишга айланади - Россия учун бу одатий ҳол, аммо жиноий иш жилдлари кўп йиллар давомида миллий ички ишлар идоралари ҳодимларининг иш жойларида сақланиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0