05:35 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
663 0 0

Склифасовский номли москва тез ёрдам маркази шифокори сўзларига кўра, коронавирусга чалинган одамнинг аҳволи кескин оғирлашиб бир кун ичида вафот этиши мумкин экан.

ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Москвадаги Склифосовский номидаги тез ёрдам илмий маркази бош шифокори Сергей Петриков коронавирус ҳақида ўз кузатувларини хабар қилди.

Петриков айтишига қараганда сўнгги кунларда Москвада аҳволи кескин оғирлашган беморлар сони ошмоқда. Шу сабабли Склифасовский шифохонасида сўнг реанимацион ўринлар сони 67тага етказишга қарор қилинган. Коронавирус оғир кечаётган беморларга нафақат кислород ёрдами балким ўпкани инвазион шамоллатиш ҳам керак бўлмоқда, дейди шифокор.

© Sputnik / Дмитрий Астахов

Доктор кузатувларига кўра аҳволи оғирлашган беморлар орасида турли ёшдаги кишилар бор. Уларнинг бир хусусияти яққол кўзга ташланади - уларнинг деярли барчасида ортиқча вазн мавжуд. Шунингдек, олдин айтилганидек сурункали пневмония, диабет ва бошқа касалликлар ҳам COVID-19 кечишини оғирлаштириувчи омиллардир.

Петриков коронавируснинг яна бир нохуш хусусияти ҳақида айтиб берди. Шифокор сўзларига кўра, коронавирус билан касалланган одам бир неча кун давомида ўзини яхши ҳис қилиши, лекин бир кунда унинг аҳволи кескин оғирлашиб, вақтида ёрдам кўрсатилмаса вафот этиши ҳам мумкин экан. Бунга қон таркибининг ўзгариши ва ўпкадаги қон томирларида тромблар пайдо бўлиши сабаб бўлиши мумкин экан. 

Шу сабабли реаниматолог фуқароларни янада эҳтиёт бўлишга чақирди.  Шифокорлар иш жойларида бўлиб, ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб халққа хизмат қилаётганини қадрига етишга ва касалликни тезроқ енгиш учун карантин охиригача уйдан чиқмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 114 минг кишида аниқланган. вафот этганлар сони 1100 дан ошган, тузалиб кетганлар эса 13220 кишини ташкил қилган.  

 

Асосий мавзулар