05:50 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
1304 0 0

Жанубий Корея, япон ва ғарб ОАВларида тарқалган оғир хасталик тўғрисидаги миш-мишларга қарамай, Ким Чен Ин қувноқ ва дадил кўринмоқда. Фотосуратларни томоша қилинг!

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Узоқ давом этган кутишлардан сўнг Ким Чен Ин ва ниҳоят омма қаршисида кўриниш берди: мамлакат ҳукмдор Меҳнат партияси матбуот органи саналган шимолий корея Rodong Sinmun нашри КХДР раҳбарининг ўғитлар ишлаб-чиарувчи завод очилишида олинган фотосуратларини эълон қилди.

Жанубий Корея, япон ва ғарб ОАВларида тарқалган оғир хасталик тўғрисидаги миш-мишларга қарамай, Ким Чен Ин қувноқ ва дадил кўринмоқда. Фотосуратларда унинг табассум қилаётганини, ўзига ҳамроҳлик қилган кишиларга нималарнидир тушунтираётганлигини, улар эса ўз навбатида етакчи кўрсатмаларини блокнотга ёзиб олишаётгани акс этганини кўриш мумкин.

Шунингдек, қатор фотосуратларда етакчи ёнида унинг синглиси Ким Ё Чжон ҳам акс этган.

Ким Чен Ын появился на публике впервые за 20 дней - фото
Ким Чен Ын появился на публике впервые за 20 дней - фото

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Ким Чен Ин ўз бобоси - КХДР асосчиси Ким Ир Сен таваллуд кунига бағишланган айёмни ўтказиб юборган эди. Унинг кўриниш бермагани туфайли ОАВларда турли миш-мишлар тарқала бошлади, Ким Чен Иннинг ўлгани ёки оғир хасталиги ҳақида маълумотлар тарқалди.

Шимолий Корея етакчиси ётган жойидан мустақил тура олмаслиги, ҳаракатлари чеклангани ва ҳатто "вегетатив ҳолатда" эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Асосий мавзулар