ЖБ коронавирусдан Тожикистонда неча киши вафот этишини прогноз қилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПразднование Навруза в Душанбе
Празднование Навруза в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки экспертларига кўра, коронавирус инфекциясидан Тожикистонда 21 минг киши вафот этиши мумкин

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тожикистонда оғир формадаги COVID-19 коронавирус инфекциясига 72 000 кишидан 230 500 кишигача чалиниши мумкин.

Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда 15 кишида коронавирус аниқланди

Жаҳон банки экспертлари шундай хулосага келдилар.

Бу ҳақда Жаҳон банки томонидан эълон қилинган Тожикистондаги COVID-19 коронавирус инфекциясига шошилинч қарши кураш лойиҳада айтилган.

Прогнозларга кўра Республикада жонлантириш бўлимларида даволанишни ёки интенсив даволашни талаб қиладиган оғир турдаги касалликлар сони 13 мингдан 43 мингтагача бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, коронавирусдан вафот этганлар сони 21 мингтага етиши мумкин.

Инфекцияни жиловлаш учун мутахассислар COVID-19га чалинган вақтда уй шароитида ўз-ўзини яккалаш, ижтимоий масофаланиш, айниқса, 70 ёшдан катта одамлар изоляцияга олиниши, мактаблар, коллежлар ва университетларни ёпишни таклиф этишмоқда.

Сотрудница лаборатории эпидемиологии и микробиологии - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонлик ёш олим “корона”га қарши дори ихтиро қилмоқчи

Экспертлар таъкидига кўра, бу касалликнинг аҳоли ўртасида тарқалишини чеклашда ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 30 апрел куни коронавирусга чалинганлик бўйича 15та ҳолат қайд этилган бўлиб, бугун 2 май куни ушбу 76тага етган, икки киши вафот этган.

Коронавирус пандемияси

Коронавирус эпидемияси 2019 йилнинг охирида Хитойда юз берди. Март ойи ўртасида БССТ пандемия ҳақида эълон қилди. 

Тахминларга кўра, вирус одамга кўршапалаклар ёки илонлардан ўтган. Шу билан бирга ОАВларда вирус сунъий равишда яратилганлиги ҳақида хабарлар тез-тез пайдо бўлмоқда.

2 май кунги статистикага мувофиқ, коронавирус бутун дунё бўйича 3,3 миллион кишида аниқланган. Бир миллиондан ортиқ киши соғайган, 238 минг киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0