10:58 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
730 0 0

Профессорнинг сўзларига кўра, инфекциядан ҳимоя қилувчи тегишли иммунитет икки ҳолатда шаклланмаслиги мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 май - Sputnik. Тиббиёт фанлари доктори, Сеченов номидаги Москва биринчи давлат тиббиёт университети патофизиология профессори Антон Ершов “Российская газета” нашрига коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет қандай шароитда шаклланиши ҳақида сўзлаб берди.

Ершовнинг сўзларига кўра, COVID-19 га қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришнинг энг мақбул усули бу касалликни дори-дармонлардан ҳаддан ташқари фойдаланмасдан ўртача оғирликда кечиши. “Айнан ўшанда унга организмнинг максимал иммунитети шаклланади”, - деди у.

Профессорнинг сўзларига кўра, инфекциядан ҳимоя қилувчи тегишли иммунитет икки ҳолатда шаклланмаслиги мумкин: касалликнинг энг енгил ёки ўта оғир кечиши. Биринчи ҳолда, инфекцияга қарамасдан, инфекцияни жиддий қабул қилиш ва унга антителаларни ишлаб чиқиш учун инсон танасида вируснинг етарли миқдори бўлмай қолади.

“Иммунитет шакллана олмайдиган иккинчи ҳолат - агар одам ҳаддан ташқари касал бўлган бўлса. Касалликнинг ҳаддан ташқари оғир кечишида организм шунчалар стрессда бўладики, унинг барча компенсацион кучлари келажакда ҳимоя шакллантиришга эмас, балки ҳаётни жорий сақлаб туришга сарфланади. Организмга шунчаки қувват етишмай қолади, яъни антителаларни шакллантириш учун айнан оқсиллар етмайди”, - дея тушунтирди Ершов.

Мутахассис ҳозирги коронавирус билан боғлиқ муаммо - бу яқинда пайдо бўлганлиги ва шунинг учун ушбу вирус билан “танишишга” ҳали етарлича вақт бўлмаганини қўшимча қилди.

“Бу SARS бўлганлиги сабабли COVID-19га қарши иммунитет ҳам икки йил давомида сақланиб қолади деган тахмин мавжуд. Аммо сақланиш муддатлари бўйича тасдиқланган маълумотлар йўқ", - дея хулоса қилди профессор.

COVID-19 пандемияси дунёнинг кўп мамлакатларига тарқалди. Умумий ҳисобда 3,3 миллиондан ортиқ одам коронавирус юқтириб олган, улардан 238 мингга яқини вафот этди, бир миллиондан ортиғи соғайиб кетди.

Ўзбекистонда касалланганлар 2160, соғайганлар 1319 нафарни ташкил этмоқда. 10 киши эса вафот этган.

Асосий мавзулар