04:38 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
66110

“Шимолий оқим-2” қувурини битказишга қодир “Академик Черский” қувур ётқизувчи кемаси Калининградга етиб келди.

ТОШКЕНТ, 4 май - Sputnik. “Шимолий оқим-2” қувурини битказишга қодир “Академик Черский” қувур ётқизувчи кемаси Калининградга етиб келди. Бу ҳақда РИА Новости Marine Traffic ва Myshiptracking кема кузатув порталларидан олинган маълумотларга асосланган ҳолда хабар қилди.

Аниқланишича, “Академик Черский” куни кеча Калининград портида лангар ташлаган ва AIS (Automatic Identification System, Автоматик аниқлаш тизими) орқали маълумот узатишни тўхтатган.

Қувур ётқизувчи Находкадан йўлга чиқди, унинг Калининградгача бўлган сафари 83 кун давом этди. Шуни таъкидлаш керакки, кема Африка бўйлаб юриб, саёҳат давомида етиб бориш манзилини бир неча бор ўзгартирди.

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи орқали Германияга иккита қувур линиясини ётқизишни назарда тутади. Лойиҳани акциядори ягона “Газпром” бўлган Nord Stream 2 AG амалга оширмоқда.

Газ қувури ўтган йилнинг охирига қадар қуриб битказилиши керак эди, аммо декабрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими” лойиҳаларига қарши санкцияларни ўз ичига олган 2020 йилги мудофаа бюджетини имзолаган эди.

Асосий мавзулар