АҚШ Ойда қазиб олиш ишларини ўтказиш бўйича битим тайёрламоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЛуна в день полного затмения
Луна в день полного затмения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ойдаги ресурсларни қазиб олиш бўйича лойиҳа Artemis Accords деб номланади. Қўшма Штатлар бу лойиҳада иштирок этиш учун Европа Иттифоқи давлатлари, Канада, Япония ва БААни таклиф этмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп маъмурияти Ойда қазилма ишларини олиб бориш тўғрисида янги ҳалқаро битим лойиҳасини тайёрламоқда, шартнома Artemis Accords, деб ном олади. Бу ҳақда РИА Новости Рейтер агентлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Дональд Трамп Ойни хусусийлаштирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Россия Трампнинг Ойни ўзини қилиб олиш фармонига қандай муносабат билдирди – видео

Агентлик тақдим этаётган маълумотларга кўра, Artemis Accords деб ном олган битим Ойдаги бўлғуси базалар атрофида "хавфсизлик зоналарини" ташкил этишни назарда тутади. "Бу бевосита базалар атрофида иш олиб бораётган рақобатчи давлатлар ёки компанияларга зарар етказилишининг олдини олиш учун" амалга оширилмоқда.

Битимга кўра Ойдаги табиий бойликларни  қазиб олиш билан шуғулланадиган қазилма ишлари билан шуғулланувчи-компаниялар ушбу ресурсларнинг эгаларига айланади.

Трамп Америка космосда нажот топишига ишонади >>>

Америкалик мансабдор шахслар бир неча ҳафта ичида ушбу битимни Канада, Япония, ЕИ давлатлари, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари сингари давлатлар билан расман муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Россия дастлабки босқичда ушбу давлатлар орасида бўлмайди - бу ҳолат "Пентагон Россия спутникларининг "хатарли" маневрлари туфайли Москвани "душман" мамлакат" сифатида кўраётгани билан боғлиқ. Шу билан бирга гап аллақандай "ҳудудий эътирозлар" ҳақида бораётгани йўқ.

Инсоният қачон Марсни мустамлака қилиб олади >>>

НАСА ўтган Artemis деб номланган Ой дастури лойиҳаси ҳақида эълон қилган бўлиб, у 3 босқичдан иборат бўлиши айтилган эди. Дастурнинг сўнгги босқичи астронавтларни Ойга олиб бориб, туширишни кўзда тутади.

Янгиликлар лентаси
0