ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида хатолик туфайли ҳаво тревогаси эълон қилинди. Туркистон акимлиги тревога эълон қилган мутасаддиларнинг барчаси жазоланади, деган баёнот билан чиқди ва аҳолидан узр сўради.
Шаҳарнинг 32та жойида жойлашган овоз тревогаси орқали: "ҳаво тревогаси" эълон қилинган, оқибатда аҳоли орасида тушунмовчилик юз берган", - дейилади акимлик хабарида.
Овоз узайтиргичлар орқали кунда коронавирус профилактикаси бўйича маълумотлар бериб борилган, дея тушунтирди шаҳар маъмурияти.
"Биз нима рўй берганини тушунмадик", "Сирдарёдан сув келяпти, деб ўйлаб қўрқиб кетдик", "Эрталаб эшитишимиз билан, қўрқиб кетдик", деб ёзиб қолдирган Instagram фойдаланувчилари.
"Техник ҳолат муносабати билан айбдорлар жавобгарликка тортилади. Шаҳар аҳолисидан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", - деб қўшимча қилган акимлик.