05:47 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
494 0 0

Москвада тасдиқланган коронавирус ҳолати 85 975 тага етди. Бу бутун Хитой бўйлаб аниқланган ҳолатларга қараганда 2000 тадан зиёд.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Сўнгги сутка ичида Россия пойтахтида коронавирус билан боғлиқ 5858 та ҳолат аниқланди. Москвада ҳозирга келиб жами 85 973 та ҳолат қайд этилган, дея хабар қилмоқда шаҳар тезкор штаби.

Таъкидланишича, Москвада 8458 киши коронавирусдан тўлиқ тузалган. 866 та ўлим ҳолати кузатилган.

Қайд этиш жоизки, Москвада аниқланган ҳолатлар Хитойдаги қараганда 2000 тадан зиёд.

Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Хитойда коронавирус билан боғлиқ жами 83 968 та ҳолат аниқланган. Касалланган 78 870 нафар бемор тузалиб кетган. Ўлганлар 4637 кишини ташкил этмоқда.

Россияда жами 165 929 та коронавирус ҳолати аниқланган. Шулардан 21 327 нафари тузалиб кетган. 1537 киши эса вафот этган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)

Асосий мавзулар