06:25 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
239 0 0

ЖСТга Ашхабод томонидан ташкилотда кузатувчи мақомини олиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Туркманистон ЖСТ Бош кенгашининг навбатдаги йиғилишида Жаҳон савдо ташкилотида кузатувчи мақомини олиш истагида, дея хабар қилди РИА Новости чоршанба куни "Нейтральный Туркменистан" газетасига таяниб.

Ушбу масалалар БМТнинг Женевадаги бўлинмаси қошидаги Туркманистоннинг доимий ваколатхонасининг Жаҳон савдо ташкилоти экспертлари билан онлайн музокараларида муҳокама қилинди.

ЖСТ вакилларига Ашхабод томонидан ташкилотда кузатувчи мақомини олиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Хусусан, туркманистонлик вакиллар Туркманистоннинг ЖСТга кириши бўйича Ҳукумат комиссиясининг жорий йил 14 апрел ва 4 май кунлари бўлиб ўтган йиғилишлари тўғрисида айтиб беришди.Учрашувлар натижаларига кўра, Туркманистоннинг ЖСТга кузатувчи мақомида кириши миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланишига ёрдам беради деган хулосага келинди.

Музокараларда туркман томони иқтисодий сиёсат ва мамлакатнинг ташқи савдо режимига шарҳ тайёрлаганлиги қайд этилди.

"Учрашув давомида Жаҳон савдо ташкилотида Туркманистонга кузатувчи мақомини бериш масаласи ЖСТ Бош кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибида кўриб чиқилиши мумкинлиги муҳокама қилинди", - деб ёзади "Нейтральный Туркменистан" нашри. Сессия ўтказилиши муддатлари ошкор қилинмаяпти.

Биринчи марта Туркманистоннинг ЖСТга кириши масаласи 2011 йил январ ойида Европа комиссиясининг ўша пайтдаги раҳбари Жозе-Мануэл Баррозу томонидан кўтарилган эди. Ашхабодга ташрифи давомида у президент Гурбангули Бердимуҳамедовга Туркманистонни ушбу ташкилотга кириш учун ариза беришни таклиф қилди.

Асосий мавзулар