04:50 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
127904

АҚШнинг Питтсбург шаҳрида COVID-19 бўйича жуда муҳим  кашфиёт амалга оширишга яқин бўлган олим ўлдириб кетилди.

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Питтсбург универиттетининг Тиббиёт мактабида фаолият юритувчи 37 ёшли олим Бинг Лю шанба куни ўз уйда ўлдириб кетилган ҳолда топилди, деб хабар қилмоқда People.

Полиция хабарига кўра, тиббиёт олимининг бошига, бўйнига қорнига ва оёқ қўлларига ўқ узилган. Уйниг уйи яқинида автомобил ичида яна бир эркак кишининг жасада топилган. У 46 ёшли Хао Гу – Бинг Люнинг таниши бўлиб чиққан. Хао Гу бошига ўқ узилиши оқибатида вафот этган.

Бинг Лю Питтсбург университетининг Тиббиёт мактабида Тизимли биология жараёнларини компьютер моделлаштириш, таҳлил қилиш  билан шуғулланган. Унинг ҳамкасабалари Люнинг улкан ютуқлари ҳақида ҳикоя қилиб беришди.

“Бинг SARS-CoV-2 инфекцияси асосида бўлган ҳужайраларни тушуниш ва уларнинг кейинги ривожланишини ўрганиш борасида жуда муҳим кашфиёт арафасида турган эди. Биз унинг кашфиётларини охиригача етказиш учун барча ҳаракатларни бажарамиз”, - дейилган Тиббиёт мактабаининг Тизимли биология департаменти таъзияномасида.

Бинг Лю Сингапур Миллий университетида бакалавр ва доктор унвонини олган. Ундан сўнг Питтсбургдаги Карнеги-Меллон Университетида докторликдан кейинги изланишлар ўтказиш билан шуғулланиб келаётган бўлган.

Асосий мавзулар