Симоньян “Уруш овозлари” лойиҳаси иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишГлавный редактор телеканала RT и МИА "Россия сегодня" Маргарита Симоньян.
Главный редактор телеканала RT и МИА Россия сегодня Маргарита Симоньян. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машҳур актёрлар, мусиқачилар, режиссёрлар ва телебошловчилар 75 йил олдин фронтдан ёзилган мактубларни ўқидилар.

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. “Россия сегодня” ХАА ва RT телеканалининг бош муҳаррири Маргарита Симоньян 75 йил олдин фронтдан ёзилган мактубларни ўқиган Sputnik радиосининг “Уруш овозлари” лойиҳаси  иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди.

“Ушбу лойиҳада таниқли актёрлар, мусиқачилар, режиссёрлар ва телебошловчилар мутлақо бепул иштирок этишди. Кимдир бошқалардан эшитиб биз билан боғланди. Қуйидагилар шулардан атиги бир нечтаси: Анатолий Вассерман, Виктор Сухоруков, Николай Расторгуев, Владимир Познер, Филипп Киркоров, Владимир Машков, Владимир Жириновский, Василий Лановой, Татьяна Тарасова, Дмитрий Губерниев, Яна Чурикова, Никита Михалков, Сергей Гармаш. Раҳмат!” - деб ёзди Симоньян ўзининг Telegram-каналида.

Ветераны Великой Отечественной войны возлагают венки к Вечному огню - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Уруш қаҳрамонлари ҳақида янги сайт яратилди

Шунингдек, у ўз веб-сайтида лойиҳани қўллаб-қувватлаган Владимир Познерга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Ушбу ҳавола орқали барча хатларни эшитиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Ғалаба куни арафасида "Россия сегодня" медиагуруҳи таркибига кирувчи Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси анъанавий “Фронт йўқламаси” лойиҳасини бошлади.

Бу йил коронавирус пандемияси муносабати билан у ўзгартирилган форматда ўтказилмоқда. Собиқ СССР республикалари пойтахтларини боғлайдиган видео кўприклар ўрнига таҳририят марказлари интернетга таниқли сиёсатчилар, ишбилармонлар ва маданият арбобларини яқин қариндошларининг ҳарбий йўли ҳақидаги ҳикоялари билан видеоларни жойлаштирмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0